Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
ТАҲЛИЛ УЧУН НАЖАС ОЛИШ ТАРТИБИ
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
ТАҲЛИЛ УЧУН НАЖАС ОЛИШ ТАРТИБИЮқумли касалликлар касалхонаси қабул бўлимида ўткир диарея ташхиси билан қабул килинган бемордан, капрологик, бактериологик ва N-30 формага текшириш мақсадида нажас олинади. Текширишдан олдин бемордан нажас олиш учун беморга 5 % хлораминда зарарсизлантирилган оқар сувда ювиб ташланган тувак берилади. Сўнг махсус қошиқча ёки шпател билан шиллиқ, йиринг ва қон аралашмалари сақланган нажаснинг бир бўлагидан олинади. Олинган материаллар махсус шиша идишга солинади. Идишга албатта ёрлиқ ёпиштирилади. Тегишли маълумотлар ёзиб лабораторияга юборилади. Агар бемор нажасидан патологик ўзгаришлар бўлиб, нажасда қон, йиринг, ялқи аралаш шиллиқдан иборат бўлса, бу ҳолда йиринг ва ялқи аралаш шиллиқ қисмидан олинади. СИФОН КЛИЗМА Сифон клизма ични ювадиган клизмаларнинг энг тарқалган туридир. Сифон клизма: 1. Тозалайдиган клизма ва сурги дорилардан фойда бўлмаганда, ичакларни нажас ва газлардан тозалаш учун зарурият туғилганда; 2. Ачиш ва чириш маҳсулотларни заҳарли моддаларни ичаклардан тез чиқариб ташлаш ҳолларида; 3. Ичакнинг тутилиб қолганига шубҳа бўлганда қилинади. Сифон клизма учун 10-12 л тоза сув тайёрлаб қўйилади. Сифон клизма ишлатиладиган асбоб 1-2 л воронка бўлиб, унга узунлиги 1,5 бўшлиғининг диаметри камида 1 см келадиган резина най ва сўнгра бириктирувчи ичак найлари кийгизилади. Асбоб ва сувдан ташқари, кўзача, тоғора ва клёнкани тайёрлаб қўйиш керак. Ичак найчаси учига вазелин суртиб, уни орқа чиқарув йўлидан 20-30 см ичкарига киритилади. Кейин худди меъдани ювишдагидек қилинади. Воронкани бемор танасидан бир оз баландроқда қийшайтириб ушлаб туриб сувга тўлдирилади ва кўтарилади. Камайиб бораётган сув сатҳи воронка конуси ичига етиши билан воронкани кийшайтирмасдан, тоғорадан пастга туширилади ва сув билан чиқаётганда газ пуфакчалари яққол кўриниб туради, сўнгра воронкадан суюқлик тоғорага ағдарилади, унга яна сув тўлдириб ва сув топ-тоза бўлгунича ювиш такрорланади. Спазм сабабли воронкадаги сув камайса ёки найчани четлаб ичаклардан қайтиб тушса, воронкани пастга тушириш ва бир оз кутиб тургандан сўнг ювишни давом эттириш лозим. Клизмадан сўнг воронка ва найчалар ювилади ва кайтарилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling