Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


ЎЛАТГА ҚАРШИ КИЙИМ КИЙИШ ТАРТИБИ


Download 1.43 Mb.
bet142/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ЎЛАТГА ҚАРШИ КИЙИМ КИЙИШ ТАРТИБИ


Ўта хавфли инфекциялари /ўлат, вабо, геморагик иситмалар, чин-чечак, куйдиргининг тарқалган шакллари/ қайд қилинганда, ўлатга қарши махсус кийим кийилади.
1. Кийим кийишдан олдин табобат ходими ўзини химоя қилиши учун шахсий аптечкадаги дори-дармонлардан фойдаланади.
Масалан, ўлатга қарши табобат ходими ўзига 500 минг бирликда стрептомицин эритмасини мушак орасига юборади. Аптечкадаги 70% ли спирт эритмаси ёки калий перманганат эритмаси билан оғзини чаяди, кўзига альбуцид эритмасини томизади.
2. Табобат ходими кийими устидан олдин комбинзон ёки пижамани, сўнгра пайпоқ ёки чулки ва размеридан каттароқ резина этик кияди.
3. Пешона қисми умуман кўринмайдиган қилиб рўмол ўралиб, чап томонида бантик қилиб боғланади.
4. Ўлатга қарши халат, рўмол боғлангандан сўнг шундай кийиладики, халат узвий тегиб туриши керак.
5. Кейин ходим марли-пахтали маскани шундай тақиб боғлайдики, юқори боғлагичлари энса суяги устида, пастки боғлагичлари юқоридан боғланади ва кўзойнак тақилади.
6. Бутунлигига ишонч ҳосил қилинган резина қўлқоп кийилади. Сўнгра 3% ли хлорамин эритмаси билан намланган сочиқ халат бойламига тиқиб қўйилади. Ушбу кийим билан табобат ходими 2 соат ишлаши мумкин.
Табобат ходими қатъий эпидемияга қарши кўрсатмаларга амал қилиб, қуйидаги тартибда ечинади: сочиқ, кўзойнак, маска, халат, рўмол, этик, резинали қўлқоп, носки ёки чулки, комбинзон ёки пижама.
Эслатма: 1.Агар табобат ходими даволовчи врач бўлса, рўмолдан олдин фонендоскоп тақади.
2. Агар беморда қусиш аломатлари қайд қилинса, сочиқдан олдин резинали фартук тақади.
3.Беморда геморрагик иситма қайд қилинса, 2 тадан резинали қўлқоп кияди.


РЕКТОРОМОНОСКОПИЯ ҚИЛИШ УСУЛИ


Ректоромоноскопия ректоскоп асбоби билан беморларга диагноз қўйиш мақсадида амалга оширилади. Тиббиёт ҳамшираси врачга кўмаклашиб қуйидагиларни, шу жумладан беморни текшириш учун материал олиш, инструментни стериллаш (текшириш учун материал олиш), ёритқич лампочкаларини вазиятида ўтказилиши керак. Сўнг беморнинг думбалари ва сонлари ўртасидан, орқа чиқарув йўли орқасига тўғри келадиган тешиги булган махсус кленка билан беркитилади. Беркитишдан аввал ректоскопга вазелин мойи суртилади. Беморга кучаниш таклиф қилинади ва шу вақтда ректоскоп тубуси айланма ҳаракат билан тўғри ичакка киритилади. Сўнгра мандрен тубусдан чиқарилади, ёритгич системани ишга солинади ва кўз назорати остида ректоскопни 25-35 см ичкарига киритилади. Ректоромоноскопия вактида яллиғланиш ўзгаришлари, ярачалар, эрозиялар, потологик жараённинг тарқалиш, жараёнининг патологик даражаси аниқланади, ярачалар куйдирилади, текшириш учун морфологик материал олинади ва тегишли лабораторияга текшириш мақсадида юборилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling