Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
- Эпидемиологияси
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ В
Вирусли гепатит В - гепадновируслар оиласига мансуб вируслар чақирувчи, асосан парентерал ва жинсий йўл билан юқувчи клиник жигар биохимизми бузилиш белгилари билан тавсифланадиган касаллик бўлиб, айрим ҳолларда ЎЖЭ билан асоратланадиган, сурункали тус оладиган юқумли касалликдир. Этиологияси. Вирусли гепатит В қўзғатувчисини биринчи бўлиб 1965 йил B.S. Blumberg Австралия аборигени қонидан илк бор ноаниқ оқсил ажратиб олди, унга “Австралия антигени” деб ном берди. 1970 йилда D.Dane ва ҳамкасабалари иммуно – электрон микроскопда биринчи бўлиб вирусли гепатит В вибрионини тўлиқ таърифлаб берди, Дейн қисми номини олди, 1971 йилда Alteida ва бошқалар унинг структурасини очиб берди, ички ва ташқи қобиғларни кўрсатиб ўтди. HBV нинг бошқа вирусли гепатит қўзғатувчилардан фарқи: ўзида РНК эмас, балки ДНК сақлайди. HBV ўзининг ультратизими билан бирон бир ва бошқа таксомоник ДНК гуруҳли вируслар (поксвируслар, аденовирус, аповавируслар) га тўғри келмайди. Гепатит В вирусининг HBsAg, HBeAg, HBсAg, HBхAg, HBpol ,PreS1, PreS2, антиНВs, антиНBc, антиНВе, IgM анти НВс, IgG анти НВс, антиHBх, анти HBpol, анти PreS1, анти PreS2 маркёрлари тафовут қилиниди. Бу антиген ва антителолар HBV нинг специфик комплексли маркёри ҳисобланиб, булар диагностик, эпидемиологик, прогностик аҳамиятга эга. Бунда анти HBV ва анти HBpol тўлиқ ўрганилмаган. Вирус ташқи муҳитга жуда чидамли. 20 С да музлатилганда кўп йиллар давомида сақланади. Автоклавда 180 С гача қиздирилганда 60 мин, қуруқ буғда ёки 60 С гача қиздирилганда 4 соатгача, 100С иссиқликда эса 30–40 мин ўз хусусиятини сақлайди. Вирус ўз фаоллигини 3-5% фенол эритмаси таъсирида тўлиқ ва 3 % хлорамин эритмаси таъсирида қисман йўқотади. Эпидемиологияси. Бемор ёки вирус ташувчи шахс касаллик ташувчи манбаи бўлиб хизмат қилади. Беморлар касалликнинг бошланғич ва ҳатто яширин даврида, касаллик аломатлари кўринишидан 2-8 ҳафта олдиндан, эпидемиологик жиҳатидан жуда хавфли ҳисобланадилар. Касаллик тарқатувчи асосий манбаи айниқса, хасталикнинг субклиник, ноаниқ, сариқсиз ҳамда сурункали кечираётган беморлар ёки сурункали вирус ташувчи (қонида 6 ой ва ундан ортиқ вақт давомида HBs антиген аниқланган) шахслардир. Бундай шахсларнинг донор бўлишлари мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолдир. Чунончи В вирус бутун касаллик давомида ва бемор соғайгандан кейин ҳам анча вақтгача (баъзан ҳатто умрининг охиригача) қонда сақланади, яъни вирус қонда, қон зардобида ва қондан тайёрланган бошқа даво препаратларида ўзининг юқумлилик хусусиятини кўп йиллар сақлаб қолади. Вирус нафақат қон, балки беморнинг сўлаги, сийдиги, нажаси, шаҳвати, кўз ёш суюқлиги, қин ажралмаси ва бошқа ажралмалар орқали ажралиб туради. Айниқса зарарланган қон ажратмалар орқали ва шаҳват хавфли ҳисобланади. Асосий юқиш механизми парентерал (тиббий муолажалар йўл ҳисобланади) ва қон препаратлари (қон зардоби, эритроцитар масса) қуйилганда юқтирилади. В гепатитнинг табиий юқиш йўлларидан яна бири онадан болага туғруқ вақтида юқишидир. Касалликнинг асосий юқиш йўлларидан яна бири жинсий йўлдир. Эпидемологик вазият нисбатан яхши бўлган, ривожланган мамлакатларда жинсий йўл катта аҳамият касб этади. Вирусли гепатит В ни бошдан кечиргандан сўнг ҳосил бўладиган имунитет узоқ муддатгача ва ҳатто умр бўйи сақланиши мумкин, қайта оғриш камдан-кам учрайди. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling