Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet61/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Этиотроп даво. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, В,С,Д вирусли гепатитларда ўткир жараённи сурункалига ўтиш хавфи туғилганда буюрилиши максадга мувофикдир. Ҳозиргача бир неча хил препаратлар (рибавирин, ацикловир, панцикловир, азидотимедин, интерферон ва хоказолар) этиотроп синовидан ўтказилди. Этиотроп давода нуклеозидларнинг ўз ўринлари мавжуд. Нуклеозидлардан гепатит В вируси репликациясига таъсир килувчи зеффикс (ламивудин), гепатит С га таъсир қилувчи рибавирин кенг қўлланмоқда.
Интерферон препаратлари ўз натижалари бўйича кенг кўлламда қўлланила бошланди. Интерферон химоя қобилиятига эга бўлган тиббий ҳужайра оқсилидир. Эндоген интерферонни ҳосил бўлиши ҳужайранинг ҳимоя механизми деб ҳисобланади. У антигенлик ва антителолик хусусиятига эга бўлмаган ҳолда ҳужайрани вирусдан ҳимоя қилади. Интерфероннинг даво препаратлари зарарланган ҳужайра мембранаси рецепторлари билан бирикиб, вируснинг кейинги ҳаракатини тўсади, унинг таъсирида ишлаб чиқарилган вируснинг протеинлари эса вируснинг репликациясини тўхтатади. Интерферон препаратларида реаферон, роферон – альфа 2а, реальдерон ва интрон–А- альфа 2 а амалиётда кенг қўлланиляпти. Юқоридаги препаратлардан роферон-альфа –альфа-2 а ижобий натижалар бермоқда. Препаратнинг кўп учрайдиган ножуя таъсирларидан тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, қалтираш бўлиб ҳисобланади. Юқорида ножўя таъсирлар кузатилганда парацетамол, индометацин каби препаратлар буюрилади. Шуни унутмаслик керакки, бу препаратни узоқ белгиланиши натижасида бемор ориқлаши, сочлари тўкилиши мумкин.
Интерферон препаратлари билан бир қаторда интерфероногенларни амалиётга қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Интерфероногенлардан неовир, циклоферон ва амиксин препаратлари ВГларни даволашда ижобий натижалар бермокда. Уларнинг таъсири остида организмда вирусга интерферон ва унинг фракцияларини ишлаб чиқарилиши тезлашади.
Неовир 12,5%ли эритма ҳолида тери остида 3 кун 250 мг дан кейинчалик 3-4 хафта мобайнида шу дозада давом эттирилади. НВ – инфекциянинг чўзилган шаклида препарат дозаси 500 мг гача кўпайтирилади ва 2-3 ой мобайнида даволаш давом эттирилади. Амиксин эса 250 мг дан оғиз орқали 3 кун, сўнгра шу дозада кунаро буюрилади. Даволаш давомийлиги 3-4 ҳафтани ташкил қилади. Интерфероногенлар яхши ўзлаштириб ножўя таъсирлар кузатилмайди.
Профилактикаси..Касалликнинг олдини олиш ва эпидимияга қарши тадбирлар касаллик манбаи юқиш йўлларини бартараф қилиш ва аҳолининг мойиллигига қаратилгандир .
Касаллик манбаини вақтли аниқлаш , ажратиш , касалхонага ётқизиб даволаш муҳим аҳамият касб этади .
Касалликнинг юқиш йўлларини бартараф қилиш тадбирлари 5 гуруҳга: парентрал (шприц орқали), посттрансфузион йўлга, касалланиш хавфи юқори бўлган бўлимларда юқтиришининг олдини олиш ва табиий йўлларни бар- тараф қилишга бўлинади.
Аҳолининг мойиллигига қаратилган тадбирлар фаол ва пассив эмлаш натижасида амалга оширилади. Фаол эмлаш учун плазма вакциналари (Htpatjvax B”(АКШ) “Hevac B” (Франция) ва рекомбинант вакциналар “Enqerix B” (Белгия), Recombivax B “HB-vax”(АҚШ) ”КомбитехЛТД” (Россия) дан фойдаланилади. Фаол эмлаш Республика ССВ томонидан эмлаш режасига киритилган бўлиб, бола туғилганда, 2 ойлигида, ҳамда 9 ойлигида ўтказилади. Пассив эмлаш учун гипериммуноглобулин В (IqHB) қўлланилади. IqHB катта ёшларда 3-5 мл чақалоқларга 0,5 млдан буюрилади.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling