Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet60/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ташхисоти. Вирусли гепатитлар ташхиси клиник-эпидемиологик қўйилиб, лабораториявий тасдиқланади. Лабораториявий ташхисот усулларини иккига бўлиш мумкин: а) умумклиник ва биокимёвий;
б) хусусий ташхисот усуллари.
ВГВ нинг умумклиник ва биокимёвий текширув усуллари худди ВГА никидек.Вирусли гепатитлар қўзғатувчисининг антиген ва антителолари чуқур ўрганилиб, уларни қон зардоби ва бошқа биологик муҳитларда аниқлаш такомиллаштирилмокда. ХХ асрнинг охирида вирусли гепатитларнинг этиологик тизимини ўрганиш учун амалиётга иммунофермент таҳлил (ИФТ), занжирли полимераз реакцияси (ЗПР) татбиқ этилиши ижобий натижа берди. ИФТ услуби ёрдамида вирусли В гепатитида HBsAg, HBeAg, антиНВе, IgM анти НВс аниқланса, ЗПР услуби ёрдамида буларга қўшимча вируснинг ДНК си аниқланади.
Давоси. Вирусли гепатит В нинг патогенетик(дори-дармонли, дори-дармонсиз) даволаш худди ВГА никидек. Касалликнинг кечим оғирлиги ҳамда асоратларини инобатга олиб қуйидагилар қўшимча қилинади
1. Вирусли гепатитларнинг ўткир шаклларда глюкокортикоидларни қўллаш масаласида алоҳида тўхталиш лозим. Узоқ йиллар мобайнида клиник, морфологик иммунологик текширув натижалари шуни кўрсатдики, бу препаратлар ўткир вирусли гепатитда нафақат инфекцион жараённи узиб қўяди, балки соғайиш жараёнини чўзади, зўриқишлар юзага келишига олиб келади. Қон зардобида НВsАg , анти HBе, анти HBc, ДНК аниқланаверади. Мана шу учун ҳам глюкокортикостероидлар вирусли гепатитларнинг ўткир жигар энцефалопатияси билан асоратланган шаклларида тавсия этилади.
2. Беморларга хасталик туфайли юзага келган иммунотақчилликни бартараф қилиш мақсадида иммуномодуляторлар (миелопид, тактивин, тимолин, иммуномодулин) буюрилади.
3. ВГ нинг геморрагик синдром билан асоратланган шаклида 5 ёки 10%ли аминокопрон кислотаси, 12.5% дицинон, викасол ва кальций препаратлари ДВС синдром юзага келганда эса антикоагулянт-гепарин буюрилади .
4. Вирусли гепатитларнинг оғир шаклларида аммиак бирикмаларини қондан чиқариш мақсадида Гепа-мерц (орнитинин) вена ичига инфузион эритмалар билан бирга буюрилади.
5.Касалликнинг оғир шаклларида парҳезда гўшт маҳсулотларини камайтириш, ГКС препаратларини буюриш организмга парентерал озиқлантирувчи препаратлар (гепасол, аминацин) буюрилишини талаб этади.
6.Энтеросорбент сифатида дюфалак(лактулоза) касаллик кечим оғирлигидан қатъий назар буюрилиши тавсия этилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling