Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яширин даври
- Бошланғич даври
- Касалликнинг авж олиш даври
Клиникаси: Бизнинг республикамизда ичбуруғнинг қуйидаги клиник таснифи қабул қилинган:
1. Ўткир ичбуруғ А) колитик шакли – енгил, ўрта оғир, оғир. Б) гастроэнтероколитик шакли – енгил, ўрта оғир, оғир. 2. Бактерия чикарувчанлик (субклиник белгиларсиз). 3. Сурункали ичбуруғ а) қайталанувчи б) узлуксиз в) аралаш Ўткир ичбуруғ. Бир неча 3 ойгача чўзилади ва циклик тарзда кечади. Ўткир ичбуруғ бир қанча даврларда кечади. 1.Яширин даври 2.Бошланғич 3. Авж олиши 4. Касаллик белгиларининг сўниши ва соғайиш даври Яширин даври 12 соатдан 7 кунгача (ўртача 2-3 кун) чўзилади. Бу давр патогенезнинг бирламчи – регионар инфекция фазасиги тўғри келади. Бу даври ичакда қўзғатувчилар тўпланади ва кўпаяди. Бошланғич даври. Баъзи ҳолларда ичбуруғнинг бошланғич даври қисқа муддатли – умумий заҳарланиш ва дистал колит белгиларининг жуда тез ривожланиши билан тавсифланади. Бошланғич даврининг чўзилиши бир қанча вариантларда кечади. Ҳаммадан кўп колитик варианти учрайди. Бу вариант банал колит шаклида бўлиб, тенезмлар, ёлғон чақириқлар, сигмасимон ичак қисқариши, нажасда қон борлиги кузатилмайди, энтерит варианти – қоринда оғриқ, киндик атрофида қорин қапчиши ва қулдираш паталогик аралашмасиз, сувсимон, бадбўй суюқ ич кетиш кузатилади. Касаллик айрим ҳолларда овқат токсикоинфекцияси кўринишда бошланади. Бунда касаллик умумий зарарланиш белгиларидан бошланиб, тезда беморда гастроэнтерит белгилари юзага келади. Гриппсимон ёки тифсимон бошланишда ҳароратнинг кескин кўтарилиши, қалтираш, кучли бош оғриғи, асаб ва руҳий бузилишлар, баъзан менингиал белгилар ёки энцефалопатиялар кузатилади. Касалликнинг авж олиш даври. Ичбуруғнинг типик шаклларида беморлар бош оғриғига, уйқу бузилишига, иштаҳанинг йўқолишига, қориннинг чап томондаги оғриққа, умумий дармонсизлик ва ҳолсизликка, кўнгил айниши, тенезмлар ва ёлғон чақириқларга шикоят киладилар. Беморларни кўздан кечирганда, уларнинг ҳолати диққатни тортади. Беморлар ён томонига ёки чалқанча ётиб, оёқларини қорнига буккан ҳолда, корнини қўллари билан иситишга ҳаракат қилади. Вақти-вақти билан беморларнинг юзида оғриқ ифодасини кўриш мумкин, бу эса қориндаги хуружсимон оғриқлар ва тенезмларнинг ифодасидир. Давомли ва юқори иситма дизентерия учун хос эмас. Иситманинг давомийлиги бир неча соатдан 2-5 кунгача чўзилади. Иситма субфебрил, айрим ҳолларда 40-41С даражага кўтарилади. Агар касаллик енгил кечса тери, шиллиқ қаватлар, тери ости ёғ қаватида ўзгаришлар деярли бўлмайди. Сезиларли даражасидаги ичак токсикозида эса терининг оқимтирлиги ва қуруқлиги, тургори сустлашганлигини, юз қиёфаси ўткирлашганлигини, юзлари нажот истаётганлигини кўриш мумкин. Беморларнинг лаблари қуруқ, ёрилган, кўзлари ичига ботган, улар атрофида кўк ҳалқалар ҳосил бўлади, мучалари совуқ бўлиб қолади. Баъзан юзларда герпетик тошмалар кузатилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling