Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Ҳалқум 
дифтериясининг 
тарқалган 
шакли. 
Касалликнинг бу шакли асосан эмланмаган болаларда учраб
ҳамма ёш гуруҳларида рўйхатга олиниб, болаликнинг биринчи 
ойларида ҳам қайд қилинади. Бир ёшгача бўлган болаларда 
кўпинча бурун ёки ҳиқилдоқ дифтерияси билан биргаликда 
учрайди. 
Ўзининг 
ўткир бошланиши, умумий заҳарланиш 
белгилари, 
иситма, 
оғриқли 
реакцияларнинг 
яққол 
ифодаланганлиги 
билан 
чегаралланган 
пардали 
ҳалқум 
дифтериясига ўхшаб кетади: икки кун мобайнида тана 
ҳароратининг юқорилиги 38-39
о
С, бош оғриғи, лоҳаслик, 
терининг кўкимтир рангга кириши, иштаҳанинг пастлиги каби 
белгилар намоён бўлади. Чегараланган шаклида кам учрайдиган 
қусиш ва қорин сохасидаги оғриқ бунда ҳам кузатилиши мумкин. 
Бунда фибринли парда бодомча безларидан ташқари танглай, 
тилча ҳалқумнинг ён ва орқа деворларига тарқалади. Бу шаклда 
биринчи бўлиб, парда бодомча безларида, сўнгра эса тарқалиб, 
бодомча безлари атрофидаги тўқималарда кучли намоён бўлади. 
Баъзи ҳолларда фибринли парда бодомча безлар юзасини 
бутунлай қопламасдан ҳам тарқалиши мумкин. Бунда 
заҳарланиш белгилари намоён бўлади. 
Дифтериянинг тарқалган шакли билан оғриган баъзи 
бир беморларда чегараланган шаклга нисбатан бодомча безлар ва 
юмшоқ 
танглай 
шиши, 
қизариши, 
маҳаллий 
лимфа 
тугунларининг катталашиши ва оғриқ аломатлари кўпроқ 
кузатилади, баъзида патологик жараён бир томонлама бўлиши 
мумкин. Касалликнинг тарқалган шаклида фибринли парда 
чегарасига нисбатан кенг тарқалади. Хусусий даволанмаган 


192 
касалларда 10-14 кунгача, зардоб юборилганда 5-8 кунгача 
сақланади. Дифтериянинг тарқалган шаклининг оғир кечишлари 
ва асоратлари жуда кам кузатилади. Ўз вақтида хусусий 
даволанмаса субтоксик ва токсик шаклларга ўтиши мумкин.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling