Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
ДИФТЕРИЯ 
Дифтерия ўткир юқумли касаллик бўлиб, қўзғатувчи кирган 
жойда фибринли парда ҳосил бўлиши ва кучли заҳарланиш 
белгилари билан тавсифланади.
Дифтерия юқумли касаллик сифатида қадимдан маълум 
бўлиб, ўзининг кечиш ҳусусиятлари билан бошқалардан ажралиб 
туради. У «ўлат яраси», «ёмон сифат ангина» каби номлар билан 
аталган. Биринчи бўлиб 1826 й. Бретонио бу касалликнинг 
классик шаклини тавсифлаб, «дифтерит» (diphtherae-парда), 
кейинчалик эса унинг шогирди Труссо дифтерия деб аташни 
таклиф қилади. 
1884 йил Loffler биринчи қўзғатувчини ажратиб олади, 
сўнгра 1888 Rous, Lersin қўзғатувчининг экзотоксин чиқаришини 
аниқлашди. Behring (1890) томонидан экзотоксининг антигенлик 
хусусияти ва унинг антитоксин ҳосил бўлишини кучайтириш 
хусусияти дифтерияга қарши зардобни кашф қилишга туртки 
бўлди. 1912 йилга келиб Шик тери ичи аллергик синамасини 
ташхисот учун таклиф қилган бўлса, 1923 йилда G. Ramon
болаларни фаол эмлаш учун дифтерия анатоксинни қўллаб, 
юқори натижаларга эришди. Тиббиётда эришилган ютуқлар ҳо- 
зирги кунда дифтериянинг эпидемик кечимларига, ҳамда ўлим 
ҳолатларига нуқта қўйди. 


188 
Бизнинг Республикамизда дифтерия бўйича касалланиш 
кўрсатгичлари 70-йилларда юқори бўлган. 1965 йилда 
касалланиш даражаси 100 минг аҳоли сонига 3,5ни ташкил 
қилган бўлса, 1990 йилга келиб 58,3 мартага камайди. Кейинги 
йиллардаги таҳлил шуни кўрсатадики, 1995 йилда бу рақам 2,9 га 
тенг бўлган бўлса, 1998 йилдан бошлаб 0,01 га тенг бўлди. 
(Ниязметов Б.И.2000). 2001 йилдан бошлаб Республикамиз 
ҳудудида дифтерия касаллиги қайд қилинмаяпти (Ниязметов 
Б.И.ва муаллифлар 2005 ).
Этиологияси. Дифтерия қўзғатувчиси-Corinobakterium 
diphteriae, тўғри таёқча, узунлиги 2-3 мкм охирги қисми бир оз 
қалинлашган, спора ҳосил қилмайдиган, ҳаракатсиз, Грам мусбат
бири-бири билан бурчак остида жойлашади (27-расм). Нейсер 
бўйича бўялади ва охирги қисмида доначалари (Башен-Эрнест 
таначалари) кўринади. Дифтерия таёқчаси аэроб бўлиб, ҳар хил 
озиқ муҳитларда ўсади. Экиш учун илгари фақат Леффлер 
муҳити қўлланилар эди, аммо унда кўпчилик микроблар ўсади. 
Шунинг учун ҳозирги пайтда теллуритли (Клауберг II, Гермон-
Тинсал-Садиков) муҳитлар, 5%ли қонли агар қўлланилмоқда. 
Ўсиш хусусияти, баъзи биокимёвий хоссалари жиҳатидан 3 хил 
дифтерия таёқчалари (gravis, mitis, intermedius) тавофут 
қилинади. Касалликнинг клиник кечишида қўзғатувчиларнинг 
типлари ўртасида боғлиқлик йўқ. Дифтерия таёқчаси экзотоксин 
ишлаб чиқаради ва у касалликнинг асосий белгиларини келтириб 
чиқаришга сабаб бўлади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling