Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Давоси. Касал ҳолати чуқур ўрганилиб даво асосланган
бўлиши лозим. Беморга тўшакли режим, юқори сифатли парҳез, ҳамда этиотроп ва патогенетик даво буюрилади. Менингококкли назофарингитда этиотроп даво воситаси сифатида левомицитин буюрилиб, 5-7 кунлик даво курси тайинланади. Менингит билан оғриган беморни даволаш деярли ҳамма вақт шошилинч чоралар кўришни талаб қилади. Менингитни даволаш беморга антибиотиклар, хусусан пенициллин буюришдан бошланади. Бир кунда 2000000 бир/кг ҳисобидан буюрилади. Беморнинг аҳволи жуда оғир бўлса, пенициллин дозаси оширилиб 1000000 Ед/кггача етказилади. Пенициллин гематоэнцефалитик тўсиқдан жуда қийинлик билан ўтади, яъни қондан бош мияга кам ўтади. Шу сабабдан менингитда пенициллин катта дозаларда буюрилади. Бензилпенициллиннинг натрийли тузини венага юбориш ҳам мумкин. Бир кеча-кундузда 2000000-12000000 бирлик дозада томчилаш йўли билан венага қуйилади). Пенициллиннинг катта 186 дозада мушак орасига юборилганда, уни орқа мия каналига юбориш зарурияти йўқолади. Даволаш жараёнида пенициллин дозасини камайтириш мумкин эмас, акс ҳолда менингит аломатлари дарров зўраяди. Пенициллин билан даволаш ҳарорат тушиб, менингиал белгилар йўқолгунча давом эттирилади. Даво бошланганидан 5-6 кун утгач бемор эндолюмбал пункция қилиб кўрилади. Агар ликворда плеоцитоз камайиб, 1 мм даги ҳужайралар сони 100 дан кам ва улар асосан лимфоцитлардан иборат бўлса, даволаш натижа берган бўлади. Демак, пенициллин юборишни тўхтатиш мумкин. Агар бемор организми пенициллинга нисбатан сезувчан бўлса у ҳолда тетрациклин ёки левомицетин ишлатилади. Тетрациклин мушаклар орасига кунига 25 мг/кг ҳисобидан, левомицетин эса кунига 80-100 мг/кг ҳисобидан тайинланади. Левомицетин сукцинат парентерал йўл билан юборилганига яхши натижа олинади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling