Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Менингококкцемия. Менингококк бактериемияси баъзан менингеал белгиларсиз ўтади, бошқа ҳолларда эса менингит ҳам бошланади. Охирги йилларда 1-2 фоиз беморларда менингитсиз ўтадиган менингококкцемия учрамоқда. Менингитсиз ўтадиган менингококкцемиянинг клиникаси турлича бўлади. Баъзан менингококкцемия енгил ўтади, бунда беморнинг аҳволи оғирлашмайди. Менингококкцемиянинг бундай хилида ташхисни аниқ белгилаш қийин. Менингококкцемия аксари бирдан бошланади, 6-8 соат давомида ҳарорат 38-40 даражагача кўтарилади. Умумий заҳарланиш билан бир вақтда менингизм белгилари пайдо бўлади: бош қаттиқ оғриб, бемор талвасага ҳам тушади, кўпинча қайт қилади ва беҳуш бўлиб ётади. Шуниси борки, мия пардаларининг яллиғланишига хос ушбу белгилар бўлгани ҳолда орқа мия суюқлигида яллиғланишга алоқадор ўзгаришлар топилмайди. Касаллик бошланганидан кейин 8-12 соат ўтгач бемор баданида геморрагия аломатлари кўринади, майда петехиал тошмалар билан бир қаторда 0,5-1 см катталикдаги қонталашлар пайдо бўлади. Бадандаги тошманинг шаклан юлдузчаларга ўхшаш бўлиши жуда характерлидир. Бу тошмалар кўпинча думба, сон, болдир, кўз қовоғи, кўз склераси ва баъзан юзда пайдо бўлади (22-23-расм). Иситма 1-2 кун юқори бўлиб туради (30-40 о С ) сўнгра у турлича кўринишда давом этади, кейинроқ субфебрил даражага тушади. Кучли заҳарланиш вақтида тахикардия, гипотония, ҳансираш аниқланади. Бемор тили караш билан қопланади, у кўп чанқайди, чақалоқ болаларда диспепсия белгилари (қусиш, ич кетиш) кўрилади. Менингококкцемияда баъзан бўғимларнинг синовиал пардаси зарарланиб полиартрит белгилари пайдо бўлади, кўзнинг томирли пардаси яллиғланади (увеит, иридоциклит, хореоидит юз беради). Бунда шох парданинг ранги ўзгариб, тўқ қизил тусга киради. Эндокардит ва пневмония камроқ учрайди. Қон текширилганда анчагина лейкоцитоз (20000-40000), нейтрофиллёз борлиги, лейкоцитар формула чапга сурилгани аниқланади, анэозинофилия ҳам бўлади. Менингококкцемияга ўз 182 вақтида тўғри даво қилинса, касаллик кўпинча беморнинг соғайиши билан якунланади. Яшин тезлигида ўтадиган менингококкцемия жуда кучли заҳарланиш бўлиши билан таърифланади. Касаллик бошла- нишидаёқ бемор ҳушини йўқотади ва ҳар хил тартибсиз ҳаракатлар қилаверади, уни кетма-кет тутқаноқ тутиб туради. Беморнинг юзи қизарган ва бўртган бўлади. Шиллиқ пардалар ва тери ранги ўзгариб, кўкариб туради. Касаллик бошланишида тахикардия ўрнига брадикардия аниқланади, қон босими кўтарилади. Нафас аритмияси ва бош мия шишувига хос белгилар пайдо бўлиши хатарли аломат ҳисобланади. Мана шундай ҳолда ётган беморнинг бирданига нафаси тўхтаб, ўлиб қолиши мумкин. Бош мия шишганда узунчоқ мия катта энса тешигига кириб қолиб эзилиши мумкин. Баъзан ўта ўткир менингококк сепсисида буйрак усти безларига қон қуйилади ва Уотерхауз-Фридериксен синдроми кўринади. Бу синдром жуда кучли заҳарланиш, қайталаниб турадиган комплекс белгилари ва бош мия зарарланганига хос бўлган бошқа белгилар билан таърифланади. Бу ўзгаришлар тўсатдан бошланади, бемор эти увишиб қалтирайди. Ҳарорат жуда юқорига кўтарилиб, бемор хушидан кетади, қусади. Касаллик бошланишиданоқ бадан терисига қон қуйилади, петехия тошмаси кўринади. Пульс жуда тез ва суст уради, кейинчалик мутлақо қўлга илинмайди. Қон босими борган сари пасаяверади. Бемор ҳансираб нафас олади. Менингеал синдром аниқланади. Қонда юқори лейкоцитоз ва нейтрофиллар формуласининг чапга сурилиб қолгани кўзга ташланади. 15-30 соат ичида бемор кома холатига тушиб, ўлиб кетади. Беморнинг бунчалик эрта ўлишининг сабаби буйрак усти безлари қон қуюлишидир. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling