Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Эпидемиологияси. Инфекция манбаи бемор ва бактерия
ташиб юрувчилардир. Атрофдагиларга менингококк инфек- циясини кўп юқтирадиган хавфли манбаи касалликнинг енгил ва билинар-билинмас хили билан оғриган беморлар ҳисобланади. Баъзи ҳолларда менингококк инфекцияси назофарингит кўринишида ўтади. Назофарингитни менингококк қўзғатганини фақат бактериологик текшириш йўли билангина аниқлаш мумкин, холос. Бундай беморлар кўпинча касалхонага ётқизилмайди, шунга кўра улар инфекцияни тарқатиб юраверади. Бурун, ҳалқум, томоқ шиллиқ пардасининг сурункали яллиғланиши бактерия ташиб юрувчилик ҳодисаси пайдо бўлишига қулайлик туғдиради. Менингококк инфекциясининг эпидемияси вақтида бактерия ташувчилик инфекция ўчоқларида 20-30 фоизгача кўпаяди, яъни ўша ердаги соғлом кишиларнинг 20-30 фоизи инфекция манбаи бўлади. Эпидемиядан бошқа вақтларда, касаллик спорадик тарзда учраб турадиган маҳалларда бактерия ташувчилар инфекция ўчоғида 1-3 фоизгача камаяди. Менингококк инфекцияси 14 ёшгача бўлган болаларда ва ёш одамларда кўпроқ учрайди. Менингококк инфекцияси билан касалланиш ўрта ҳисобда ҳар 10-15-25 йил оралаб кўпайиб туради. Бу инфекция эпидемияси кўпинча мактаб ва боғча болалари орасида бошланади. Бундай шароитларда аввало назофарингит ва бактерия ташиб юрувчилик кўпаяди, кейин менингококк менингити ва инфекциянинг умумийлашган, тарқоқ хиллари учрай бошлайди. Инфекция ҳаво-томчи йўл билан юқади. Бемор йўталганида, аксирганида ва гапирганида тупук заррачалари билан менингококкларни ташқарига чиқаради. Бу менингококклар идиш-товоқ, сочиқ ва бошқа буюмларни тутган одамга инфекция 179 осонгина юқади. Менингококк инфекцияси қиш ва кўклам фаслида (февраль-май ойларида) кўпаяди. Патогенези. Менингококк бурун, ҳалқум шиллиқ пардаси орқали организмга киради. Менингококк юққанларнинг 20- 30фоизида ринофарингит бошланиб, у белгисиз ўтади. Баъзан менингококклар шиллиқ пардадаги махаллий тўсиқлардан осонгина ўтиб, лимфа ва қон орқали .бутун организмга тарқалади ва шундай қилиб умумийлашгач, тарқоқ инфекцион жараён, яъни менингококк бактериемияси (септицемия) бошланишига сабаб бўлади. Менингококк септицемиясида беморнинг аҳволи оғир бўлади, тери, қўл-оёқ бўғимлари ва кўзнинг қон томир пардасига қон қуйилади. П.С.Гуревич (1983) фикрича менингококкцемияда буйрак усти безида қон қуйилиши без фаолиятининг бузилган пайтида юзага келади Касалликнинг бундай хилини менингококкцемия (менингококк инфекциясининг менингитсиз ўтадиган хили) деб юритилади. Кўпинча менингококклар гемато- ликвор тўсиқни енгиб ўтиб, бош миянинг юмшоқ пардасини зарарлайди, бунда менингит бошланади. Демак, менингококк менингити бу касалликнинг бир кўринишидир. Яллиғланиш жараёни бошқа қўшни тўқималарга (бош мия, орқа мия, эпендимага) ҳам ўтадиган бўлса, касалликнинг бошқа клиник формалари (менингоэнцефалит, миелит, эпендиматит белгилари) пайдо бўлади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling