Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Сурункали менингококкцемия


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Сурункали менингококкцемия. Менингококк инфекция- 
сининг бу хили кам учрайди, бир неча ҳафтадан бир неча йилгача 
давом этади. Ҳарорат доимий иситма ёки интермиттенс 
кўринишида бўлади. Апирекция даврида бемор аҳволи анча 
яхшиланади, баданидаги тошмалар ранги ўчади. Сурункали 
менингококкцемияда баъзан артрит, полиартритлар бошла- 
нади, кўпинча гепатолиенал синдром аниқланади. Қонда 
лейкоцитоз, нейтрофиллёз ЭЧТнинг тезлашгани кўринади. 


183 
Сурункали менингоэнцефалитда гломерулонефрит, эндокардит- 
лар бошланиши мумкин. 
Менингококкцемиянинг менингит билан ўтадиган хили
25-50 фоиз ҳолларда учрайди. Бунда менингококкцемия 
белгиларидан 
ташқари 
бош 
мия 
юмшоқ 
пардасининг 
зарарланганига 
хос 
белгилар 
аниқланади. 
Менингококк 
инфекциясининг кам учрайдиган хиллари аксари полиартрит,
эндокардит, иридоциклит кўринишидаги касалликлардан 
иборат бўлади. 
Менингит. Яширин давр 4-6 кун давом этади. Касаллик 
тўсатдан бошланади, бемор эти увишиб, қалтирайди, ҳарорати 
39-40
о
С даражагача кўтарилади, боши қаттиқ оғрийди, кетма-кет 
қайт қилади. Заҳарланиш тез кучайиб бориб, бемор ҳадеб 
безовталанаверади. Баъзи ҳолларда, айниқса болаларда тутқаноқ 
тутади. Иситма турлича шаклда бўлиб 2-3 кундан 7-14 кунгача, 
гоҳ 20-25 кунгача чўзилади. Иштаҳа бўғилади, биринчи кунданоқ 
баданда геморрагик тошма пайдо бўлади. Баъзан бадан терисида 
(касалликнинг оғир формасида) майда тошмалардан ташқари 0,5-
1 см катталикдаги қонталашлар кўзга ташланади. Бундай 
геморрагия белгилари склера, конъюнктива, танглай, бурун 
шиллиқ пардасида ҳам учрайди. Баъзан меъда, бачадон, 
буйракдан қон кетади. Бемор безовталаниб, алаҳлайди, уни уйқу 
тортаверади, лекин ухлай олмайди
Беморнинг башараси, кўзи қизарган ва бўртган бўлади, у 
қуёш ёки электр нурига қарай олмайди. Касалликнинг 2-3 куни 
учуқ тошади. Жигар ва талоқ озгина катталашади. Менингеал 
белгилар пайдо бўлади: энса мушаклари тортишиб қисқариб 
туради(25-расм), Кернинг( 26-расм) ва Брудзинский белгилари
яққол аниқланади. Болалар бошини орқасига ташлаган ҳолда 
ётади, катта ёшдаги беморлар эса боши орқага ташланган
оёқлари қорнига тортилган ҳолда бўлади (24-расм). Керниг 
белгиси ва энса мушакларининг тортишиб, қисқариб туриши 
баъзан 4 ёшгача бўлган соғлом болаларда ҳам учрайди. Бу 
касаллик аломати бўлмасдан, балки нормал физиологик 
ҳолатдир. Чақалоқ болаларда менингитнинг энг характерли 
белгиси ликилдоқнинг таранг тортиб, бўртиб туришидир. 
Талваса катталардагига қараганда болаларда кўпроқ 
бўлади. Агар бемор болани қўлтиқ остидан ушлаб кўтарилса, 


184 
унинг оёқлари қорнига тортилган ҳолатда бўлади. Бош мия 
нервларининг зарарланишига оид белгилар пайдо бўлади: 
анизокария, конвергенция ва аккомодациянинг бузилиши
кўзнинг ғилай тортиши, стробизм шулар жумласидандир. 
Кўпинча горизонтал нистагм борлиги намоён бўлади.
Булардан ташқари оёқ-қўлларнинг фалажи, яримфалаж 
аломатлари учрайди. Россалимо, Бабинский белгилари 
аниқланади. Ўз вақтида тўғри даво чоралар амалга оширилса
кўпчилик беморлар касалликнинг 12-14 кунларига бориб соғая 
бошлайди. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling