Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Патоморфологияси. 
Менингококк менингитида асосий 
патологик ўзгаришлар бош миянинг юмшоқ пардасида юз 
беради. Яллиғланиш жараёни натижасида бош миянинг асосий 
қисми йиринг билан қопланади. Кейинчалик бу йиринг 
инфильтрати бош мияга ва орқа мияга тарқалади. Яллиғланиш 
мия қон томирларига ўтиши натижасида эндоартрит ва 
панфлебит бошланади. Бу эса ўз навбатида қон ҳаракатини 
қийинлаштиради. 
Бош мияга қон тўлиб, шишади ва кўп жойига қон қуйилади. 
Мия қоринчаларида йиринг тўпланади. Бош ва орқа мия 
зарарланиши натижасида энцефалит, миелит 
симптомо- 
комплекслари пайдо бўлади (фалажлар, тутқаноқ тутиши, 
руҳияти бузилиши). Яллиғланиш жараёни сўна бошлагач 
(касалликнинг 2-3 хафталарида), фибрин ва йирингли экссудат 
камайиб бориб, кейин йўқолади. Касаллик узоқ чўзилгач, баъзи 


180 
ҳолларда йирингли экссудат ўрнида бириктирувчи тўқима пайдо 
бўлади. Бу тўқима орқа мия суюқлигининг нормал ҳаракатига 
тўсқинлик қилади, натижада мия қоринчасида суюқлик кўп 
йиғилиб қолишига сабаб бўлади. 
Клиникаси. Менингококк инфекциясининг яширин даври 1 
кундан 10 кунгача чўзилади. 
 
Менингококк инфекциясининг клиник таснифи: 
1.Бирламчи локал хиллари: а) менингококк ташиб юрувчилик; б) 
ўткир назофарингит; в) пневмония. 2. Гематоген-тарқоқ
хиллари: а) менингококкцемия; б)менингит; в)
менингоэнцефалит; г) аралаш (менингококкцемия+менингит); 
д) кам учрайдиган хиллари (эндокардит, артрит, иридоциклит). 
Менингококк ташиб юрувчилик-касалликнинг субклиник 
хили бўлиб, ҳеч қандай белгилари кўринмайди. 
 
Ўткир назофарингит. Менингококк инфекциясининг бу 
хили жуда кўп учрайди. Ҳарорат қисқа муддатга субфебрил 
даражага кўтарилиб, озгина заҳарланиш бўлади. Беморнинг боши 
оғрийди. Томоғи қичишиб, қуруқ йўталади, бурни битиб қолади. 
Кейин бурнидан шилимшиқ оқади. Баъзи ҳолларда заҳарланиш 
кучлироқ бўлади, ҳарорат 5-7 кунгача чўзилади. Бемор боши 
айланиб, қусади, мушаклари оғрийди. Назофарингитда ҳалқум, 
томоқ шиллиқ пардаси шишиб қизаради, айниқса ҳалқумнинг 
орқа томони кўпроқ қизариб шишади ва шу ердаги лимфоид 
фолликулалар катталашиб, қип-қизил бўлиб кўзга ташланиб 
туради. Томоқ, ҳалқумдаги бу ўзгаришлар 1-2 ҳафта давом этади. 
Ўпкада бронхит аниқланади. 
Назофарингит менингит эпидемияси вақтларида инфекция 
ўчоғида 
клиник 
текширишлар 
натижасида 
аниқланади. 
Менингококк назофарингитга даво қилишда беморга 
антибиотиклар ичириш билан кифояланади. Одатдаги 
дозаларда оксациллин, ампиокс, левомицетин, тетрациклин, 
эритромицинлар тайинланади. Бу дорилар 3-5 кун берилади. 
Бундан ташқари узоқ таъсир қиладиган сульфаниламид 
препаратлар ҳам буюрилади. Беморлар томоғини тез-тез чайқаб 
туриш тавсия этилади. .
Пневмония. Баъзан менингококк бирламчи пневмонияга 
сабаб бўлади. Бунда менингококк инфекциясининг бошқа 


181 
аломатлари кўринмайди. Менингококк пневмонияси кўпинча 
узоқ давом этади ва беморнинг аҳволи анча оғир бўлади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling