Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Ташхисоти. Вирусли гепатитлар ташхиси клиник-эпиде-
миологик қўйилиб, лабораториявий тасдиқланади. Лаборатория-
вий ташхисот усулларини иккига бўлиш мумкин: 
а) умумклиник ва биокимёвий;
б) хусусий ташхисот усуллари. 
ВГВ нинг умумклиник ва биокимёвий текширув усуллари 
худди ВГА никидек. Вирусли гепатитлар қўзғатувчисининг 
антиген ва антителолари чуқур ўрганилиб, уларни қон зардоби ва 
бошқа биологик муҳитларда аниқлаш такомиллаштирилмокда. 
ХХ асрнинг охирида вирусли гепатитларнинг этиологик 
тизимини ўрганиш учун амалиётга иммунофермент таҳлил 
(ИФТ), занжирли полимераз реакцияси (ЗПР) татбиқ этилиши 
ижобий натижа берди. ИФТ услуби ёрдамида вирусли В 
гепатитида HBsAg, HBeAg, антиНВе, IgM анти НВс аниқланса, 
ЗПР услуби ёрдамида буларга қўшимча вируснинг ДНК си 
аниқланади.
Давоси. Вирусли гепатит В нинг патогенетик(дори-
дармонли, дори-дармонсиз) даволаш худди ВГАникидек. 


130 
Касалликнинг кечим оғирлиги ҳамда асоратларини инобатга олиб 
қуйидагилар қўшимча қилинади
1. Вирусли гепатитларнинг ўткир шаклларда глюкокорти-
коидларни қўллаш масаласида алоҳида тўхталиш лозим. Узоқ 
йиллар мобайнида клиник, морфологик иммунологик текширув 
натижалари шуни кўрсатдики, бу препаратлар ўткир вирусли 
гепатитда нафақат инфекцион жараённи узиб қўяди, балки 
соғайиш жараёнини чўзади, зўриқишлар юзага келишига олиб 
келади. Қон зардобида НВsАg, анти HBе, анти HBc, ДНК аниқ-
ланаверади. Мана шу учун ҳам глюкокортикостероидлар вирусли 
гепатитларнинг ўткир жигар энцефалопатияси билан асорат-
ланган шаклларида тавсия этилади. 
2. Беморларга хасталик туфайли юзага келган иммунотақ-
чилликни бартараф қилиш мақсадида иммуномодуляторлар 
(миелопид, тактивин, тимолин, иммуномодулин) буюрилади.
3. ВГ нинг геморрагик синдром билан асоратланган шаклида 
5 ёки 10%ли аминокопрон кислотаси, 12.5% дицинон, викасол ва 
кальций препаратлари ДВС синдром юзага келганда эса 
антикоагулянт-гепарин буюрилади . 
4. Вирусли гепатитларнинг оғир шаклларида аммиак 
бирикмаларини қондан чиқариш мақсадида Гепа-мерц (орни-
тинин) вена ичига инфузион эритмалар билан бирга буюрилади. 
5.Касалликнинг оғир шаклларида парҳезда гўшт маҳсулот-
ларини камайтириш, ГКС препаратларини буюриш организмга 
парентерал озиқлантирувчи препаратлар (гепасол, аминацин) 
буюрилишини талаб этади.
6.Энтеросорбент сифатида дюфалак(лактулоза) касаллик 
кечим оғирлигидан қатъий назар буюрилиши тавсия этилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling