Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
Клиникаси. Аскаридознинг клиник кўриниши паразитнинг 
локализацияси ва инвазия интенсивлигига боғлиқ. Аскаридоз-
нинг клиник кечишида иккита: эрта (миграцион) ва кечки (ичак) 
босқичга ажратилади. 
Биринчи босқич личинканинг миграция даврига тўғри 
келиб, иккинчи босқич гельментнинг ичакда паразитлик қилиши 
ва асоратлар босқичидир. Аскаридознинг эрта фазасида клиник 
белгилар баъзан кам бўлиб, касаллик яширин кечади. Баъзида 
касаллик яққол ҳолсизлик, қуруқ йўтал ёки кам миқдордаги 
шиллиқли, гоҳо шиллиқ-йирингли балғам ажралиши билан бош-
ланади. Балғам баъзида тўқ сариқ рангда бироз миқдорда қон 
аралашган бўлиши мумкин. Тана ҳарорати одатда нормал ёки 
субферил, баъзида 38
0
С гача кўтарилиши мумкин. Ўпкада қуруқ 
ва ҳўл хиррилашлар аниқланади, бир қатор беморларда перкутор 
товушнинг қисқариши кузатилади. Айрим ҳолларда қуруқ ёки 
фасодли плеврит ривожланади. Физикал текширишларда доим 
ҳам ўпкада ўзгаришлар аниқланмайди. Кўпинча бу стадияга 
характерли бўлган ўзгаришлар қўл ва оёқ панжаси терисидаги 
ичида тиниқ суюқлик сақлаган эшакеми ва кичик пуфакчалар 
кўринишидаги тошмалардир.
Рентгенограммада ўпкада шарсимон, овалсимон, юлдуз-
симон, кўп бурчакли инфильтратлар аниқланади. Инфильтратлар 
битта ёки бир нечта бўлиб, ўпканинг бир бўлагида ёки бутун ўпка 
бўйлаб тарқалганлиги аниқланади. Уларнинг контурлари очиқ ва 
сузувчан бўлади. Ателектаз билан бирга кечса инфильтратлар 
аниқ бўлади. Эозинофилли инфильтратлар 2-3 ҳафта атрофида 
сақланади: айрим беморларда йўқолади, улар янгидан бир қанча 
вақтдан кейин пайдо бўлиб, ойлар давомида сақланади.
Лейкоцитлар миқдори меъёрда баъзан лейкоцитоз кузати-
лади. Эозинофилия характерли бўлиб, кўпгина беморларда 60-80 
%гача етади. ЭЧТ одатда нормал, баъзида ошиши мумкин.
Аскаридознинг кечки (ичак) босқичи гельминтнинг ичакда 
бўлиши билан боғлиқ. Баъзида бу фаза субклиник кечади. 
Кўпгина беморларда ўсиб борувчи ҳолсизлик, иштаҳасининг 
пасайиши, кўнгил айниши, баъзан қусиш, қоринда оғриқлар 
кузатилади. Қориндаги оғриқлар эпигастрияда, киндик атрофида 
ёки ўнг ёнбош соҳасида бўлиб соат бўйича тутиб турувчи 


142 
характерда бўлади. Айрим беморларда ич кетиши, айримларида 
ич қотиши кузатилади. 
Асаб тизими томонидан аскаридозлар одатда бош 
оғриқлари, бош айланиши, ақлий толиқишнинг ортиши бўлади. 
Уйқунинг бузилиши, тунги қўрқувлар, истерик тутқаноқлар, 
эпилептик шаклдаги тутқаноқлар, менингизм кузатилади. Айрим 
ҳолларда кўз қорачиқларнинг кенгайиши, анизокария, ёруғликдан 
қўрқиш каби ўзгаришлар аниқланади. Баъзида аскаридознинг 
ичакда бўлиши бронхит ва бронхиал астмасига сабаб бўлиши 
мумкин. Қон таҳлилида кўпинча ўртача гипохром ёки нормохром 
анемия, эозинофилия доим ҳам аниқланмайди.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling