Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Эпидемиологияси: Инвазия манбаи факатгина гижжа билан 
касалланган одам. Урғочи гижжа бемор терисига қўйган тухум-
лар 4-6 соатдан кейин етилиб, инвазия хусусиятига эга бўлади. 
Улар беморнинг чойшаби ва ич кийимларига, уй ва хизмат 
кўрсатиш дўконлари бўлимларига тушади, пашшалар тарқатади. 
Юқиши: озиқ-овқат маҳсулотлари билан гижжа тухумларини 
истеъмол қилганда, чанг ёрдамида оғиз бурунга келиб киради. 
Энтеробиоз билан оғриган беморларда кўпинча аутоинвазия 
кузатилади.
Патогенези. Гижжалар шиллиқ қаватни шикастлаб айрим 
ҳолларда ичак деворига кириб, то мушак қаватигача бориши 
мумкин. Оқибатда нуқтали қон қуйилишлар ва эррозиялар пайдо 
бўлади. Гельментлар ажратган маҳсулотлари организмда 
сенсибилизиция чақириб, аллергия ривожланишига сабаб бўлади. 


145 
Урғочи гижжалар аёл жинсий аъзоларига ичакдан бактерияларни 
олиб ўтиши мумкин.
Клиникаси. Бир оз миқдордаги гижжа билан инвазияланган 
беморларда касаллик белгилари аниқланмаслиги мумкин. Кўп 
ҳолларда касаллик белгилари у ёки бу даражада ривожлаган 
бўлади. Энтеробиознинг енгил шаклида ётиш олдидан анал 
атрофи соҳасида енгил қичиш пайдо бўлади. У 1-3 кун давом 
этиб, кейин ўз ўзидан йўқолади. Лекин 2-3 ҳафтадан кейин 
қайтадан пайдо бўлади. Бундай қичишнинг даврий пайдо бўлиши 
реинвазия натижасида гижжалар кейинги авлодининг алмаши-
нуви билан боғлиқ. Бемор ичагида гижжаларнинг бўлиши ва 
массив қайта реинвазия берувчи характерда бўлади. Орқа 
чиқарув йўли атрофини қичитиш натижасида у ерда тирнашлар
терининг иккиламчи бактериал инфекцияси, дерматитлар касал-
лик кечишини оғирлаштиради. Кўпинча беморларда бузилган 
ичак тизимида бўтқасимон ич кетишлар, баъзан шиллиқли 
тенезмлар кузатилади. Гижжалар инвазияси иккиламчи бактериал 
инфекция билан қўшилганда, энтеробиозли аппендицит ривож-
ланиши энтеробиознинг оғир кечишида, бош оғриғи, уйқунинг 
бузилиши, астеновегетатив белгиларининг яққоллиги кузатилади. 
Аёлларда гижжаларнинг жинсий аъзоларга ўтиши натижасида 
вульволвагинит белгилари юзага келади. Энтеробиоз билан 
касалликнинг эрта даврида қонда эозинофилия кузатилади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling