Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Ташхисоти. Бемор нажасида гижжа бўлакчалари кўринади. Анус атрофидан олинган суртмада гижжа тухуми топилади. Давоси
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профилактикаси.
- Эпидемиологияси.
Ташхисоти. Бемор нажасида гижжа бўлакчалари кўринади.
Анус атрофидан олинган суртмада гижжа тухуми топилади. Давоси. Даволашда фенасал кенг қўлланилади. Катта ёшдаги беморларга ётишдан олдин ёки эрталаб наҳорда 2 г берилади. Фенасалдан олдин чорак стакан сувда 1-2 г содани эритиб ичири- лади. Бундан ташқари дихлосал ва трихласал ҳам ишлатилади. Бу дорилар овқатланишдан 1-1,5 соат олдин ширин чой билан ичилади. Қирққулоқнининг эфирдаги экстракти ҳам ишлатилади. Катта ёшдагиларга 4,5–5,5 г дан, 2 ёшли болаларга – 1 г, 3 ёшдагиларга– 1,5 г, 7-10 ёшдагиларга 3 грамм, 11-16 ёшдагиларга 3,5–4 грамм ичирилади. Қирққулоқнинг илдиздан тайёрланган филиксан катта ёшдагиларга 7-8 г берилади. Буни ичиришдан олдин беморга 2 кун олдин ёғсиз овқатлар берилади, ҳамда спиртли ичимликлар ичиш таъқиқланади. Дорини ичадиган кун эрталаб клизма қилинади. Дори ичгандан сўнг ичи келмаса, ҳўқна 3 соатдан сўнг қилинади. Профилактикаси. Тениаринхозга қарши курашда ҳам қатор медицина ва ветеренария чоралари амалга оширилади. Гижжа манбаларини зарарсизлантириш ва дегельминтизация муҳим аҳамиятга эга. Гўшт маҳсулотларини тайёрлашни назорат қилиш. 148 ТЕНИОЗ Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси, чўчқа салитёри бўлиб, у лентасимонг гижжа – 1000 га яқин бўлакчалардан(15-расм) ташкил топган бўлади, бўйи 1-2 метргача етади. Тумшуғида 4 та сўрғичи ва 20-30 та илмоқли хартуми бор (16-расм). Эпидемиологияси. Тениоз перорал биогельментоз антро- поноздир. Инвазия манбаи ва гижжанинг охирги хўжайини одам ҳисобланади. Балоғатга етган гижжа одам ичагида яшайди ва ундан вақти-вақти билан етилган бўлакчалар ажралиб нажас орқали ташқарига чиқарилади. Бу бўлакчаларда гижжа тухум- лари бўлади, гижжанинг оралиқ хўжайини асосан уй чўчқалари, ҳайвонларнинг мускуллари орасидаги бириктирувчи тўқимада тухумлардан личинкалар –цистицерклар (custocercus cellulosis) пайдо бўлади. Уларнинг диаметри 7-10 мм. Одамда оралиқ хўжайин бўлиши мумкин қачонки ичакдан ошқозонга ўтган вақтида масалан қусганда. Цистицерклар кўпчилик органларда: бош мияда, кўзда, мушакларда, тери ости ёг клечаткаси, жигарда, буйракда ривожланиши мумкин. Инвазия давомийлиги бир неча йилгача давом этади. Касаликка берилувчанлик ҳамма ёшда учрайди. Гижжа одамга асосан яхши пиширилмаган чўчқа гўшти истеъмол қилганда юқади. Ҳиндистон, шимолий Хитой, Африка ва жанубий Африкада кўпроқ тарқалган. Патогенези. Одам организмида гижжа тухумлари (финна- лар) киргандан 2-2,5 ой ўтгач турли органларда личинкалар ривожланади. Личинкалар тўқималарнинг сиқили-шига, яллиғла- нишига сабаб бўлади ва токсик аллергик таъсир қилади. Чўчқа ошқозонига тушган чўчқа солитёри тухуми ёрилади ва атмосферада ажралиб чиқиб, ичак ҳамда ошқозон тизимига ўтиб қон оқимига тушиб бутун организмга тарқалади. 24-72 соатдан кейин мушаклараро қўшувчи тўқимага чўкади, бу ерда 2 ойдан сўнг финнага айланади. Финналар одам ичагида етук паразитга айланади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling