146
Давоси. Енгил шаклларида
реинвазиянинг олдини олишга
қаратилган чора тадбирлар ўтказилади. Бунинг учун катта ёшдаги
беморлар ётиш олдидан 4-5 стакан сувга ярим чой қошиқ сода
қўшиб, ҳўқна қилишлари, болаларда эса 1-3 стакан сувга ярим
чой қошиқ сода қўшиб ҳўқна қилишлари керак. Бу тўғри
ичакдаги урғочи гижжаларнинг
ювилиб кетишини таъминлайди
ва ўз навбатида тунги анус атрофидаги кичишларни камайтиради.
Беморлар танага ёпишадиган ич кийимда ётишлари керак.
Эрталаб уйғонгандан сўнг бемор оқликлари дазмолланиши керак.
Оғир шиклларда медикаментоз даволаш ўтказилади.
Мебендазол - катталарга ва ўсмирларга бир марта 0,1
грамдан, болаларга: 2-10 ёшда 25-50 мм/кг дан берилади. Қайта
инвазияда даволаш худи шу дозада 2-4 ҳафтадан кейин ўтказила-
ди. Қарши кўрсатма – ҳомиладорлик.
Пирантел- 1 марталик дозаси 10 мл/кг тана оғирлигига.
Препарат ичишга берилади. Оғир ҳолатларда дегелментизация
симптоматик ва патогенетик даво билан бирга олиб борилади.
Профилактикаси. Санитар
гигиеник чора тадбирларни
олиб бориш. Асосан хизмат кўрсатиш уйлари, болалар
муассасаларида бадан тозалигига эътибор бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: