Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Ташхисоти. Ҳар бир ҳаким касалликни аниқлашда аввало
унинг клиник белгиларига асосланиши керак, чунончи клиник
ташхис энг барвақт аниқланадиган ва ҳеч қандай қўшимча
маблағ сарфини талаб қилмайдиган ташхисдир. Шунинг билан
бирга у кейинги текширувчилар йўналишни ҳам аниқлаб
беради. 
Грипп вирусининг касалликнинг биринчи кунидан бошлаб
бурун, томоқ шиллиқ қавати ва қонда топиш кам ҳолатларда 
қайд қилиниши мумкин. Уни товуқ эмбрионида ўстириш
мумкин. Гриппда ва бошқа ЎРКларда тезкор экспресс ташхис 
қўйиш мақсадида флюоресцентланувчи антителолар усулидан
фойдаланилади. Бунинг учун бурун ва томоқдан шиллиғидан 
тайёрланган суртмага гриппнинг флюоресцентланувчи зардоби
билан ишлов берилади. Ҳосил бўлган антиген-антитело 
бирикмаси эпителийларнинг ядроси ва протоплазмасидан эркин
нурланади. 
КБР ва нейтрализациялаш каби зардоб таҳлилларидан
кечиккан (яъни касаллик ўтиб бўлгандан кейинги) ташхисот
мақсадида фойдаланиш мумкин. Зардоб реакцияси учун қонни
икки маротаба («жуфт зардоб») касаллик бошида, яна 8-14 
кун ўтказиб, реконвалесцентлик даврида олинади. Антителолар
титрини 4 маротаба ва ортиқ ошишини ташхисий ҳисоблаш
мумкин. 
Давоси. 
Беморларни касалхонага жойлаштириш
эпидемиологик ва клиник нуқтаи назардан амалга оширилади.


161 
Одатда гриппнинг оғир ёки асоратланган турларини
ўтказаётган, ҳамда оғир қўшимча хасталиги бўлган 
беморларгина касалхонага ётқизилади. 
Режими. Бемор бутун иситма давомида ва яна 2 кун
ўринда ётиши керак.
Парҳези. Сутли, сабзавотли, витаминларга бой бўлиши ва
кўпроқ суюқлик ичмоғи керак: лимонли чой, мева шарбатлари, 
сутли асал, ингаляциялар, ромашка гуллари, малинали 
ичимликлар. Бу моддалар тер ажралишини тезлаштириб, вирус 
(ва токсин)нинг организмдан чиқиб кетишини таъминлайди ва 
организмни қизиб кетишдан сақлайди.
Гриппда бир қатор этиотроп, патогенетик ва симптоматик
дори-дармонлар ишлатилади. Этиотроп дорилардан энг
таъсирлиси гриппга қарши гаммаглобулин ҳисобланади. Уни
3-6 мл.дан, болаларга 1-3 мл.дан м\о га юборилади, 
гаммаглобулин ёки зардобли полиглобулин ишлатилади.
Буларнинг ҳаммаси ҳам фақат касалликнинг 1-3 кунида
ишлатилганда натижа беради. Лактоглобулин-(гриппга қарши 
иммунланган сигир сутидан тайёрланган), айниқса болаларни
даволашда яхши натижа беради. Касалликнинг дастлабки 2-3
кунида 6 ёшгача бўлган болаларга 0,05 дан, 6 ёшдан катта
болаларга 0,1 гр.дан (бурнига кунга 3 маҳал порошок ҳолида)
берилади. Бироқ, грипп вирусига қарши айниқса А вирусига
энг таъсирчан ремантадин ҳисобланади. У биринчи кунга 100 
мг 2 таблетка кейин 50 мг (1+2+2) ва 3-куни 200мг (1+2+2) 
берилади. Кейинги кунларда бу дорини беришни ҳожати ҳам
фойдаси ҳам йўқ. 
Лейкоцитар интерферон ҳар бир бурун йўлига 0,25мл дан 4 
маҳал томизилади. Бу дори ҳам бу касалликнинг биринчи 
кунларида (айниқса 1-кунида) фойдаланадилар. Оксалин мази 
(0,25%) – тумовни анча юмшатади ва муддатни қисқартиради: 
уни бир кунда 3-4 маҳал бурунга суртилади. 
Юқорида келтирилган вирусга қарши дориларнинг ҳаммаси 
ЎРКларида ҳам қўлланилади. Грипнинг енгил ва ўрта-оғир 
турларида кўпроқ патогенетик ва симптоматик дорилар 
ишлатилади. Десенсибилизацияловчи дорилар ва витаминлар 
қўлланиши 
шарт. 
Иситмани 
пасайтирувчи 
дорилар 
(ацетилсалицилат кислоталар, ринза, анальгин ва бошқалар) жуда 


162 
эҳтиётлик билан, фақат тана ҳарорати жуда баланд бўлган 
тақдирдагина ишлатилмоғи керак. Боржом суви ёки чой содаси 
солинган иссиқ сут, анжир, асал каби томоқ қуриши ва 
қирилишини камайтиради. Йўталга қарши коделак, пектусин, 
либексин кейинчалик балғам кўчирувчи дорилар ва хантал қоғоз 
ишлатилади. 
Ҳозирда кўпроқ қуйидаги дорилар йиғиндиси қўлланилмоқда: 
ремантадин - 3 кун ва антигриппин - 5 кун давомида. 
Антигриппин таркибида ацетилсалицилат кислотаси - 0,5 г, 
аскорбинат кислотаси 0,3 г, димедрол - 0,2, кальций лактати 0,1 г 
бўлади. Уни кунда 3 маҳал берилади. Болаларда ва катта ёшли 
шахсларда этиотроп восита сифатида виферон (1,2,3,4) шамча 
ҳолида 5 кун мобайнида буюрилади. 
Асоратланмаган гриппда, одатда антибактериал дорилар 
берилмайди, бундан фақат қариялар ва қўшимча сурункали 
касалликлари бўлган шахслар мустаснодирлар. Гриппни оғир 
ўтказаётган беморларга, зотилжамнинг олдини олиш мақсадида, 
оғиз орқали антибиотиклар: эритромицин, тетрациклин, 
витациклин, олететрин, ампиокс, метациклин ва бошқалар 
берилади. Зотилжам ривожланган такдирда антибиотиклар
цепорин, оксациллин, метациллин, морфоциклин, линкомицин ва 
бошқалар мушак орасига ёки томирга юборилади. 
Юрак томир фаолияти бузилган тақдирда – кордиамин, 
камфора, эфедрин ва бошқалар қўлланилади. Юрак томир 
етишмовчилиги содир бўлганда корглюкон ёки строфантин К 
юборилади ва кислород берилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling