Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гельминтозлар диспансер назорати
Патогенези. Касалликнинг кечиши кўпинча даврий
ривожланиш билан кечади. Пакана гижжанинг ривожланиш цикли одам организмида кетма-кет ривожланадиган личинка ва етуклик босқичлари билан характерланади. Шунинг учун одам бу гельмент учун оралиқ ва асосий хўжайин ҳисобланади. Гижжа одамнинг ингичка ичагида яшайди, бўғимларда ажраладиган тухумда шаклланган эмбрион бўлиб инвазивлик хусусиятига эга ва ташқи муҳитда етилишни талаб қилмайди. Одам оғзи ва ичагига тушган тухумдан онкосфера ажралиб кичкина ичак ворсинкалари ичига киради. 5-7 кундан кейин онкосферадан личинка цистициркоид ривожланади, у ворсинка- ларни бузиб ичак бўшлиғига чиқади ва шиллиқ қаватига ёпиша- ди. 14-15 кундан кейин етук гижжа шаклланади. Ташхисоти. Нажасда гижжа уруғларни топилиши асосида қўйилади. Пакана гижжа тухумлари даврий равишда ажралади. Шунинг учун манфий натижа олинган пайтда натив суртмада флотациялатиш билан қайта таҳлил ўтказиш керак. Давоси. Геминолипидозда фенасал схема бўйича ишлати- лади. Схема № 1. Икки кунлик цикл 5 кун оралаб 6-7 марта қайтарилади. 1-2 ёшли беморларга 0,3 г, 3-4 ёшли болаларга 0,5 г, 5-6 ёшли болаларга 1 г, 7-10 ёшли болаларга 1,5 г ва катта одамларга 2 г дан берилади. Схема № 2. 5 кунлик цикл. 5 кун оралаб 4 марта қайтарилади. Схема № 3. 7 кунлик цикл. 5 кун оралаб 3 марта қайтарилади. Бир ой ўтгач, яна даволашнинг бир курси қайтарилади. Профилактикаси. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, хожатхоналарни тез-тез дезинфекция қилиб туриш, бемор-ларни даволаш, геминолипидоз профилактикаси негизини ташкил қилади. Гельминтозлар диспансер назорати Гижжа касалликларини бошидан кечирганлар турли муддатларда УАВ педиатри, болалар боғчаси ва врачлари назоратида бўлишади. Гельминтозлар Диспанс ер кузатув Назор ат тахли Тахлиллар муддати Ташхисот услублари 151 ллар сони Аскаридоз 1 ой 2 Даводан 10 ва 20 кундан сўнг Капро- логия Энтеробиоз 2 ой 3 Даводан 15-20 кундан кейин, сўнгра хар 2 хафтада Ёпишқоқ лента Гименолепидоз 6 ой 4 Даводан 2 ойдан сўнг, кейин хар ойда Капрологи я Тениоз ва тениаринхоз 5 ой 5 Даводан 2 ойдан сўнг, кейин хар ойда Анус бурмалари дан суртма олиш Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling