Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Ташхисоти. Тениоз ташхисоти худди тениаринхоздагига  ўхшаш иммунологик реакция РНГ ва РФА асосида қўйилади. Давоси


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Ташхисоти. Тениоз ташхисоти худди тениаринхоздагига 
ўхшаш иммунологик реакция РНГ ва РФА асосида қўйилади.
Давоси. Цистицеркоз ривожланиш хавфи бўлганлиги 
сабабдан тениозни даволашда фенасал дихлорофен, трихлорофен 
ишлатилади. Чунки улар бемор ичагида гижжанинг парчалани-


149 
шига сабаб бўлади. Тениозда дегельминтизация қилиш учун 
қирққулоқ препаратлари ишлатилади. Цистицеркозда празик-
вантель қўлланилади. Бу дори кунига 50 мг/кг ҳисобидан 10 кун 
босим берилади. Аллергик реакциясининг профилактикаси учун 
бу дори билан бирга глюкокортикоидлар тайинланади.
Профилактикаси. Ветеренария хизмати билан ҳамкорликда 
қатор профилактик чоралар амалга оширалади.
 
 
ГЕМИНОЛИПИДОЗ
 
Таърифи. Геминолопидоз перорал антропоноз контагиоз 
гельминтоздир. Уни кичкина (бўйи 15-30 мм, эни 0,55-0,77 мм) 
гижжа қўзғатади. Унинг 4 та сўрғичи бор. Одам бу гижжага ҳам 
оралиқ ҳам асосий хўжайин ҳисобланади. У одам ингичка 
ичагида яшайди.
Эпидемиологияси. Касаллик манбаи одам. Гижжа танасидан 
ажралган бўлакчалар ичида ривожланган етук тухумлар бўлади. 
Бу тухумлар бемор нажаси билан ташқарига чиқарилади ва 
атрофдаги ҳар хил буюмлар ифлосланади. Геминолипидоз 
кўпинча ҳожатхона эшигининг бандлари ва унитазлар орқали 
юқади. Геминолипидозда бемор ичагида аутоинвазия ҳодисаси 
юз беради. Ичакда тухумдан балоғатга етган гижжалар пайдо 
бўлиши мумкин.
Геминолипидоз қўзғатувчисининг тухуми оғиз орқали одам 
ичагида тушади ва бир неча даврларни ўтиб, балоғатга етган 
гижжага айланади. Аввало тухумдан онкосфера пайдо бўлади, 5-7 
кун ўтгач онкосферадан личинка (цистинркоид) чиқади. Яна 14-
15 кун ўтгач балоғатга етган гижжа пайдо бўлади.
Клиникаси. Геминолипидоз баъзан белгисиз ўтиши мумкин. 
Бошқа ҳолларда беморларнинг боши оғрийди, кўнгли айнийди, 
баъзан қусади, сўлаги оқади, жиғилдони қайнайди, кекиради, 
иштаҳаси ўзгаради ва киндик атрофида оғриқ сезади. Қорин 
оғриши ҳар куни кечқурун хуруж қилиб безовта қилади, баъзан 
бир неча кун оғриқ бўлмаслиги мумкин. Беморнинг ичи дам 
суюқ, дам қуюқ келиб ўзгариб туради, нажас ялқи аралаш бўлади. 
Бемор тажанг бўлиб қолади, иш қобилияти пасаяди.


150 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling