Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
Давоси. Ҳар бир аскарида билан инвазияланганлар даволаниши лозим. Дегельментизация учун левамизол, мебен- дазол, пипиразин адипинат, пирантент памоат, зинтел (альбен- дазол), декарис (левамизол) қўлланилади. Мебендазол (вермокс, антиокс) 100 млдан 2 маҳал, сутка- сида ичишга, 3 сутка давомида тавсия қилинади (болаларга 10 ёшгача 50 мл ичишга). Ҳомиладорлик қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади. Пиперазин адипинат (адепилит, антепар, веренколиприн, гельмиразин) катта ёшдагиларга 70 мг/кг тана оғирлигига суткасига 1 маҳал, 2 сутка давомида буюрилади. Суткалик макси- мал дозаси 3,5 гр. Ичаклар ёки ўт йўлларининг гельментлар билан обструкцияси кўрсатма бўлиб ҳисобланади. Ножўя таъсирлари: кўнгил айнишлари, қусиш, ичаклар коликаси, ич кетиш, аллергик реакциялар, уйқучанлик. Қарши кўрсатма: эпилепсия, жигар касалликлар ЎБЕ. Пирантент памоат (антимин, комбантрин, стронгид ва бошқалар). Катталар ва 6 ёшдан катта 144 болаларга бир хил дозада 11 мг/кг тана оғирлигига суткада 1 маҳал, нонуштадан кейин 3 кун давомида берилади. Қарши кўрсатма: ҳомиладорлик ҳамда жигар касаллиги бўлган шахслар. Профилактикаси ва ўчоқдаги чора тадбирлар. Аскаридоз профилактикасида аҳоли яшайдиган жойларда санитар оқартирув ишлари амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Тупроқни ўғитлаш- да компостирланган нажасдан фойдаланиш. ЭНТЕРОБИОЗ Энтеробиоз асосан перорал юқувчи, қичишиш ва ичаклар бузилиши билан характерланувчи гельментоздир. Ўтмишдан маълум бўлган ҳамма ерда тарқалган. Этиологияси. Энтеробиоз қўзғатувчиси гижжа Enterrobius vermicularis seu Oxyuris vermicularis. Гижжа кулранг, оқ рангдаги юмалоқ гельмент бўлиб, танасининг охири нисбатан ингичка, эркаги (самец) 2-5мм урғочиси (самка) 9-12 мм узунликда. Гижжа тухуми 2 контурли қобиқли асимметрик бўлиб ўлчами 0,050 – 0,060х0,02-0,03 мм.га тенг (12-расм). Гижжа ингичка ичак кенг пастки қисмида, кўричакда ва чамбаричакнинг бошланғич қисми- да паразитлик қилади. Урғочи гижжа тўғри ичакка тушиб фаол равишда орқа чиқарув йўлига чиқади ва унинг атрофига уруғ қўйиб ўзи ҳалок бўлади. Гижжаларнинг одам организмидаги умумий хаёт даври 3-4 ҳафтадан ошмайди. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling