Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Гижжаларнинг одам организмига таъсир қилиш механизми
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
Гижжаларнинг одам организмига таъсир қилиш механизми
1.Аввало гижжаларнинг одам организмига таъсири натижасида тўқима ва ҳужайралар ўта сезувчан бўлиб қоладилар(сенсибилизация). Гижжаларнинг ҳаёт фаолияти нати- жасида ва уларнинг парчаланиши оқибатида ҳосил бўладиган турли моддалар одам организми ўта сезувчан бўлиб қолиши- га ва ҳар турли аллергик касалликлар пайдо бўлишига сабаб бўлади (ҳарорат кўтарилади, эшакеми тошади, тери қичийди, 138 астмоид бронхит безовта қилади). Бундай ҳолат аскаридоз, анки- лостомидоз ва эхинококкозда учрайди. 2.Гижжаларнинг механик таъсирини қуйидагича тасаввур қилса бўлади: Цестодлар ва трематодлар сўрғичлари билан, анкилостомида тишлари билан ва бошқалари шунга ўхшаш мосламалари билан одам организмида шиллиқ пардаларга ёпишиб оладилар ва уларнинг бутунлигига путур етказадилар. Шиллиқ парданинг шилинган жойидан қон оқиши мумкин. Гижжалар одам ичи органларида жуда кўп нерв охирларини (интерорецепторни) изтироблайди. Импульслар марказий асаб тизими ва кейин рефлектор йўл билан бутун организмга таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, гижжа бирорта аъзода жойлашган бўлса ҳам одамнинг бошқа аъзо ва тизимларининг фаолия- ти бузилади. 3. Гижжалар одам организмида паразит бўлиб тайёр озуқа моддалари ҳисобига яшайди ва хўжайини саломат- лигига зарар келтиради. Лентасимон гижжалар одамнинг ичагида яшайди, жуда тез ривожланади(бир кунда 7–10 см бўйи чўзила- ди) ва организимда озиқ – овқат етишмаслигига сабаб бўлади. Натижада кам қонлик ва авитаминоз пайдо бўлади. Гижжа- лар юқорида қайд қилганимиздек, ҳар-хил инфекция-ларнинг ривожланишига, турли касалликларнинг оғир ўтишига сабаб бўлади. Гижжалар асосий хўжайинининг қайси аъзосида истиқомат қилишига қараб икки турга бўлинади. 1. Ичак гелминтозлари. 2. Ичакдан ташқари гелминтозлар. АСКАРИДОЗ Аскаридоз – перорал геогельментоз бўлиб, антропоноздир. Охирги хўжайини ва ягона ивазия манбаи – одам. Аскаридоз – кўп тарқалган ер шарининг ҳамма жойларида тарқалган бўлиб, қуруқ иқлимли мамлакатларда баъзида учрайди. Этиологияси. Аскаридоз қўзғатувчиси юмалоқ гельминт – одам аскаридаси (Ascaris lumbricaides). Вояга етган аскариданинг ўзи хос томони шаклланиб сферасимон бўлишидир. Тирик ёки ичакдан тоза ажралган аскарида қизғиш – сариқ, ўлгандан кейин 139 эса оқимтир рангда бўлади. Эркаги урғочисига қараганда калтароқ бўлиб, узунлиги 15-25 см, қалинлиги 2-4 мм, танаси- нинг орқа қисми илмоқсимон букилган. Урғочисининг танаси тўғри бўлиб, унинг узунлиги 25-40 см, қалинлиги 3-6 мм, тухумларининг ўлчами 0.050-0.106х0.40-0.050 мм га тенг (13- расм). Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling