Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Эпидемиологияси. Одам ичагида эркак ва урғочи 
аскаридалар паразитлик қилиб, улар учун ягона инвазия манбаи 
ҳисобланади. Вояга етган урғочи суткасида 245000 гача тухум 
қўяди ва улар уруғланган ҳамда уруғланмаган ҳолда ажралиши 
мумкин. Уруғланмаган тухум инвазия чақира олмайди. Ташқи 
муҳитга нажас билан бирга гельментнинг етилмаган тухумлари 
чиқарилиб, улар етарли ҳарорат ва намлик бўлгандагина етилиши 
мумкин. Личинка тухум ичида 9-42 кун, 13-30
о
С ҳароратда 
ривожланади. (оптимал ҳарорат 24-30
о
С, вояга етиши 16-12 
кунни ташкил қилади). Тухум ичида шаклланган ҳаракатчан 
личинка, фақатгина пўст ташлагандан кейингина инвазия 
қобилиятига эга бўлади. 12
о
C дан паст ҳароратда ривожлана 
олмайди, лекин тухумлар яшовчан бўлиб, личинка ривожланиш 
хусусияти сақланиб қолади. Шунинг учун етилиш жараёни айрим 
туманларда бир мавсумда давом этади. Личинкалар ривож-
лангунча 37-38
о
С да ўлиб кетади. Вояга етган тухумни истеъмол 
қилиш натижасида юқади. Сабзавотлар эпидемиологик жиҳатдан 
аҳамияти юқори, чунки уларнинг юзасида тупроқ бўлаклари бор. 
Ҳозирги вақтда аскаридознинг тарқалишида энг катта хавфли 
майдонлар боғ ва сабзавотлардир, чунки баъзида тупроқни ўғит-
лаш мақсадида инсон нажасини зарарсизлантирмай фойдаланиш 
натижасида келиб чиқади. 
Патогенези ва патанатомияси. Етилган тухумларни одам 
истеъмол қилганидан сўнг ингичка ичакда улардан личинка 
чиқади, улар ичак деворини шикастлаб капиллярларга ўтади 
кейин гематоген йўл орқали жигар ва ўпкада миграция бўлади. 
Ичак, жигар ва ўпкадан ташқари аскарида личинкалари мия, кўз 
ва бошқа органларда ҳам топилган. Улар жадал суръатда қон
зардоби ва эритроцитлар билан озиқланади. Ўпкада личинкалар 
фаол равишда альвеола ва бронхларга чиқади, кичик ва катта 
бронхлардаги тукли эпителий ёрдамида ҳаракатланиб оғиз 
ҳалқумга боради ва у ердан балғам билан ютилиб ичакка тушади. 


140 
Ичакка тушган личинка 70-75 сутка давомида жинсий жиҳатдан 
етилади. Вояга етган аскарида бир йил яшайди, ундан сўнг ўлиб 
нажас билан бирга ташқарига чиқади. Шунинг учун битта одамда 
аскариданинг бир неча йил давомида бўлишини унинг қайта 
юқиши билан тушунтирадилар. Личинканинг миграция даврида 
касаллик симптоматикаси аллергик кўринишда бўлиб, қайсики 
личинканинг алмашинув ва парчаланиш маҳсулотларига орга-
низмнинг сенсибилизацияга жавоб реакцияси кўринишида намо-
ён бўлади. Ичак девори ва ўпкада эозинофил инфильтратлари 
ҳосил 
бўлади. 
Токсикоаллергик 
реакция 
вояга 
етган
аскариданинг ичакка локализацияси вақтида ҳам кузатилиши 
мумкин. Личинкаларнинг фаол ҳаракатланиши иккинчи гуруҳ 
механик таъсир натижасида юзага келади. Ўпкада қон қуйилиши 
ва қон тупуриш личинкаларнинг перфорация қилган еридан қон 
чиқиши билан боғлиқдир. Аскаридалар ичакка ёпишмайди, балки 
ўзининг охир учи ёрдамида ичак деворига тиралиб туради. 
Шунинг учун ҳам улар ўта ҳаракатчан ичак йўналиши бўйича 
юқорига ва пастга ва ҳатто ошқозонга, қизилўнгачга ва нафас 
йўлларига ҳам ўтиши мумкин. Аскариданинг жигар ва бошқа 
органларга ўтиши оғир кўринишларда намоён бўлади. Вояга 
етган гельминт ўзининг ўткир охири билан ичак деворини 
шикастлаши ёки баъзида аскаридалар йиғилиб механик ичак 
тутилишига сабаб бўлиши мумкин. Гельминтлар ҳаёт давомида 
ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг асаб охирларига токсик 
таъсири натижасида баъзан спастик ичак тутилишига ҳам сабаб 
бўлиши мумкин. Аскариданинг бошқа органларга миграцияси 
ўзи билан бирга бактериал инфекцияни элтиб, у ерда асорат 
сифатида йирингли жараён ривожланишига сабаб бўлиши 
мумкин (абсцесслар, холангитлар). Паталогоанотомик ўзгариш-
лар иккиламчи юқишда камроқ бўлиши аскоридозда ўзига хос 
иммунитет пайдо бўлишидан далолат беради. Реконволес-
центларга нисбатан иммунитет бир неча ой сақланади холос. 
Аскарида юққанидан сўнг унинг оқсилларига нисбатан антитело 
5-10 кундан кейин ҳосил бўлиб, 3 ойдан сўнг улар одатда 
аниқланмайди. Катта урғочи аскаридалар билан оғриган 
беморларда суперинвазия ва реинвазияга нисбатан иммунитет 
ҳосил бўлади, бу 25% беморларда ривожланишнинг эрта 
босқичларида юқишнинг тугаганлиги билан тушунтирилади.


141 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling