Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Профилактикаси. Касалликнинг олдини олиш ва 
эпидимияга қарши тадбирлар касаллик манбаи юқиш йўлларини 
бартараф қилиш ва аҳолининг мойиллигига қаратилгандир . 
Касаллик манбаини вақтли аниқлаш, ажратиш, касалхонага 
ётқизиб даволаш муҳим аҳамият касб этади. 


132 
Касалликнинг юқиш йўлларини бартараф қилиш тадбирлари 
5 гуруҳга: парентрал (шприц орқали), посттрансфузион йўлга, 
касалланиш хавфи юқори бўлган бўлимларда юқтиришининг
олдини олиш ва табиий йўлларни бартараф қилишга бўлинади. 
Аҳолининг мойиллигига қаратилган тадбирлар фаол ва 
пассив эмлаш натижасида амалга оширилади. Фаол эмлаш учун 
плазма вакциналари (Htpatjvax B”(АКШ) “Hevac B” (Франция) ва 
рекомбинант вакциналар “Enqerix B” (Белгия), Recombivax B 
“HB-vax”(АҚШ) ”КомбитехЛТД” (Россия) дан фойдаланилади. 
Фаол эмлаш Республика ССВ томонидан эмлаш режасига 
киритилган бўлиб, бола туғилганда, 2 ойлигида, ҳамда 9 
ойлигида ўтказилади. Пассив эмлаш учун гипериммуноглобулин 
В (IqHB) қўлланилади. IqHB катта ёшларда 3-5 мл чақалоқларга 
0,5 млдан буюрилади. 
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ D 
 
Этиологияси. Касаллик қўзғатувчисини сурункали В
гепатити билан оғриган беморлар жигарлари биоптатларидан
иммунофлюореценция услуби ёрдамида 1977 йилда M. 
Rizzetto томонидан аниқланган. Аввал уни ГВ вирусининг 1 та
антигени, яъни дельта антиген - HВAg деб номланган. 
Кейинчалик буни мустақил ва номаълум гепатитини чақирув-
чи вирус эканлиги эътироф этилган ва БЖССТ уни D гепатит 
деб номланишини тавсия этган. Юқиш йўли худди В ва С 
гепатитдек парентерал, кам холларда жинсий ҳисобланади. 
Клиникаси. Худди ГВ ўхшаш аммо ўзига хос
хусусиятлари мавжуд. Касаллик юқори ҳарорат билан ўткир
бошланади. Сариқлик пайдо бўлиши билан умумий
заҳарланиш белгилари кучаяди, субфебрилитет сақланади. 
Касалликнинг асосий хусусиятларидан бири унинг 2–3 
хафтасида зўриқиш (клиник ёки ферментатив) кузатилиши
мумкин. Кўпчилик ҳолларда касаллик циклик кечиб соғайиш
билан тугайди. Ўткир D гепатити суперинфекцияда ўткир Д 
гепатити сурункалидек қайд килинади. Агар вақтли
аниқланганда, ўткир Д гепатитининг қуйидаги хусусият- 
ларини: қисқа турғунлик даври, иситма, қусиш, ўнг қовурға
остида оғриқ белгилари билан кечадиган қисқа сариқлик олди


133 
даври, сариқлик кучли намоён бўлиши ва кучли умумий
заҳарланиш белгиларини кузатиш мумкин. 
Касалликнинг бу кечишда аскарият ҳолларда оғир
фульминат шакллари қайд қилиниб, ўлим ҳолатлари
кузатилади ва баъзи холатларда сурункали шаклларига
айланади.
Фульминат гепатит. Бу шакл аскарият ҳолларда
суперинфекцияда, кам ҳолатларда коифекцияда юзага келади. 
Ўзининг клиник кечишига кўра ВГВ нинг фульминат шаклига
ўхшаб кетади
Ташхисоти. ХХ асрнинг охирида вирусли гепатитларнинг 
этиологик тизимини ўрганиш учун амалиётга иммунофермент 
таҳлил (ИФТ), занжирли полимераз реакцияси (ЗПР) татбиқ 
этилиши ижобий натижа берди. ИФТ услуби ёрдамида вирусли
D гепатитида НВsAg, IgM антиНВV аниқланса, ЗПР услуби 
ёрдамида буларга қўшимча вируслар ДНК, РНК лари мавжудлиги 
ўрганилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling