Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Этиотроп даво. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, В,С,Д 
вирусли гепатитларда ўткир жараённи сурункалига ўтиш хавфи 
туғилганда буюрилиши мақсадга мувофикдир. Ҳозиргача бир 
неча хил препаратлар (рибавирин, ацикловир, панцикловир, 
азидотимедин, интерферон ва ҳоказолар) этиотроп синовидан 
ўтказилди. Этиотроп давода нуклеозидларнинг ўз ўринлари 
мавжуд. Нуклеозидлардан гепатит В вируси репликациясига 
таъсир килувчи зеффикс (ламивудин), гепатит С га таъсир 
қилувчи рибавирин кенг қўлланмоқда. 


131 
Интерферон препаратлари ўз натижалари бўйича кенг 
кўламда қўлланила бошланди. Интерферон ҳимоя қобилиятига 
эга бўлган тиббий ҳужайра оқсилидир. Эндоген интерферонни 
ҳосил бўлиши ҳужайранинг ҳимоя механизми деб ҳисобланади. 
У антигенлик ва антителолик хусусиятига эга бўлмаган ҳолда 
ҳужайрани вирусдан ҳимоя қилади. Интерфероннинг даво 
препаратлари зарарланган ҳужайра мембранаси рецепторлари 
билан бирикиб, вируснинг кейинги ҳаракатини тўсади, унинг 
таъсирида ишлаб чиқарилган вируснинг протеинлари эса 
вируснинг репликациясини тўхтатади. Интерферон препарат- 
ларида реаферон, роферон – альфа 2а, реальдерон ва интрон–А- 
альфа 2 а амалиётда кенг қўлланиляпти. Юқоридаги препарат-
лардан роферон-альфа –альфа-2 а ижобий натижалар бермоқда. 
Препаратнинг кўп учрайдиган ножўя таъсирларидан тана 
ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, қалтираш бўлиб ҳисобланади. 
Юқорида ножўя таъсирлар кузатилганда парацетамол, индоме-
тацин каби препаратлар буюрилади. Шуни унутмаслик керакки
бу препаратни узоқ белгиланиши натижасида бемор ориқлаши, 
сочлари тўкилиши мумкин. 
Интерферон препаратлари билан бир қаторда интерферо- 
ногенларни амалиётга қўллаш муҳим аҳамият касб этади. 
Интерфероногенлардан неовир, циклоферон ва амиксин 
препаратлари ВГларни даволашда ижобий натижалар бермокда. 
Уларнинг таъсири остида организмда вирусга интерферон ва 
унинг фракцияларини ишлаб чиқарилиши тезлашади. 
Неовир 12,5%ли эритма ҳолида тери остида 3 кун 250 мг дан 
кейинчалик 3-4 хафта мобайнида шу дозада давом эттирилади. 
НВ – инфекциянинг чўзилган шаклида препарат дозаси 500 мг 
гача кўпайтирилади ва 2-3 ой мобайнида даволаш давом 
эттирилади. Амиксин эса 250 мг дан оғиз орқали 3 кун, сўнгра шу 
дозада кунаро буюрилади. Даволаш давомийлиги 3-4 ҳафтани 
ташкил қилади. Интерфероногенлар яхши ўзлаштириб ножўя 
таъсирлар кузатилмайди. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling