Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Эпидемиологияси. Бемор ёки вирус ташувчи шахс касаллик 
ташувчи манбаи бўлиб хизмат қилади. Беморлар касалликнинг 
бошланғич ва ҳатто яширин даврида, касаллик аломатлари 
кўринишидан 2-8 ҳафта олдиндан, эпидемиологик жиҳатидан 
жуда хавфли ҳисобланадилар. Касаллик тарқатувчи асосий 
манбаи айниқса, хасталикнинг субклиник, ноаниқ, сариқсиз 
ҳамда сурункали кечираётган беморлар ёки сурункали вирус 
ташувчи (қонида 6 ой ва ундан ортиқ вақт давомида HBs антиген 
аниқланган) шахслардир. Бундай шахсларнинг донор бўлишлари 


127 
мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолдир. Чунончи В вирус бутун 
касаллик давомида ва бемор соғайгандан кейин ҳам анча вақтгача 
(баъзан ҳатто умрининг охиригача) қонда сақланади, яъни вирус 
қонда, қон зардобида ва қондан тайёрланган бошқа даво 
препаратларида ўзининг юқумлилик хусусиятини кўп йиллар 
сақлаб қолади. Вирус нафақат қон, балки беморнинг сўлаги, 
сийдиги, нажаси, шаҳвати, кўз ёш суюқлиги, қин ажралмаси ва 
бошқа ажралмалар орқали ажралиб туради. Айниқса зарарланган 
қон ажратмалар орқали ва шаҳват хавфли ҳисобланади. 
Асосий юқиш механизми парентерал (тиббий муолажалар 
йўл ҳисобланади) ва қон препаратлари (қон зардоби, эритроцитар 
масса) қуйилганда юқтирилади.
В гепатитнинг табиий юқиш йўлларидан яна бири онадан 
болага туғруқ вақтида юқишидир. Касалликнинг асосий юқиш
йўлларидан яна бири жинсий йўлдир. Эпидемологик вазият
нисбатан яхши бўлган, ривожланган мамлакатларда жинсий
йўл катта аҳамият касб этади. Вирусли гепатит В ни бошдан
кечиргандан сўнг ҳосил бўладиган имунитет узоқ муддатгача
ва ҳатто умр бўйи сақланиши мумкин, қайта оғриш камдан-
кам учрайди.
Клиникаси. В гепатитининг яширин даври 45 кундан 180 
кунгача, ўртача 60-120 кун. Бу даврда касаллик аломатлари 
сезилмасада, давр охирига келиб бемор жигарида ва қонида анча 
ўзгаришлар бўлади. Қонда аминотрансфераза (АлАТ, АСАТ) 
ферментларининг фаоллиги ошади, ҳамда кўпчилик беморлар 
қонида HBs антиген аниқланади. 
Касалликнинг бошланғич даври. Вирусли гепатит В да 
касаллик белгилари аста-секин ривожланиб боради, А гепатитга 
нисбатан В гепатитда хасталик кўпроқ диспептик ва астено-
вегетатив синдромлар билан ривожланади ва бу белгилар 
кучлироқ намоён бўлади. Тахминан 20-30 % беморларда касаллик 
бўғимлардаги оғриқ (кўпроқ йирик бўғимларда) билан бошла-
нади. Оғриқ кўпинча тунда, тонг пайтида безовта қилади ва 
ҳафталаб, баъзан эса сариқлик даврида ҳам давом этиши мумкин. 
Беморларнинг 
тахминан 10% ида тери қичишади. 
Касалликнинг бу даврида беморнинг кундан кунга холи қуриб, 
салга чарчаши, меҳнат қобилиятиниг пасайиши, иштаҳасини 
пасайиши асосий белгилар ҳисобланади. Айтиб ўтилган 


128 
синдромлар соф ҳолда келмайди, кўпроқ аралаш ҳолда учрайди, 
кучлироқ намоён бўлади ва кўпчилик белгилар ҳатто сариқлик 
даврида ҳам давом этади.
Бемор кузатилганда бўшашган, ҳолсиз, тили карашлаган, 
қорни бироз оғриқли, жигари, баъзан эса талоғи ҳам катталашган 
бўлади. 
Беморнинг қонида ва сийдигидаги бўладиган клиник ҳамда 
биокимёвий ўзгаришлар гепатит А да келтирганимиздек бўлади. 
Булардан ташқари В гепатитда кўпчилик беморлар қонида HBs 
антигени аниқланади. 
В гепатитда бошланғич даври 1-2 кундан 3-4 хафтагача 
чўзилади. А гепатитига нисбатан 5-6 кун кўпроқ давом этади. 
Айрим беморларда гепатитнинг бошланғич даври белгилари 
мутлақо бўлмаслиги мумкин. Бундай беморлар касал бўлиб 
қолганларини кўз оқи сарғайганда ёки сийдик ранги ўзгарганида 
пайқайдилар. 
Сарғайиш даври. В гепатитида нисбатан узоқ давом этади
клиник белгилари кучсиз ва тўла номоён бўлади, сариқлик 2-3 
ҳафтагача авж олиб боради. Агар гепатит А да бошланғич даври 
белгилари сариқлик бошланиши билан сўнадиган бўлса, В 
гепатитда улар давом этиши мумкин. Беморлар узоқ вақтгача 
ҳолсиз, беқувват бўладилар, иштаҳалари йўқолади, кўнгил 
айниши ҳадеб қайд қилаверишдан шикоят қиладилар. Кўпчилик 
(20%) беморлар териси қичишади.
Беморнинг ўнг қовурга ости ва қориннинг юқори қисми 
пайпаслаб кўрилганда оғриқ сезадилар. Жигар, баъзан талоқ ҳам 
катталашган бироз қаттиқлашган ва оғриқли бўлади. 
Қонда лейкопения (баъзан нормал миқдорда) айрим ҳолларда 
лимфоцитоз ва моницитоз кузатилади. Эритроцитларнинг чўкиш 
тезлиги (ЭЧТ) касаллик авжида секинлашиб (2-4 мм/ соат), 
сариқликнинг камайиши даврида эса ортиб кетади (16-24 мм/ 
соат) ва кейинчалик нормаллашади. 
Қонда билирубин миқдорининг ортиш даражаси, ҳамда 
жигарнинг оқсил синтезлаш фаолиятининг бузилиш даражаси 
касалликнинг оғир ёки енгил кечишига нисбатан мутаносиблик 
кузатилсада, ферментлар (АлАТ ва АсАТ) фаоллигининг орти-
шига бундай мутаносиблик кўрилмайди. Касаллик оғир кечганда 
сулема синамаси кўрсаткичининг ва β-ЛПлар миқдорининг 


129 
кескин камайиши кузатилади. А гепатитлардан фарқли ўлароқ, В 
гепатитида тимол синамаси кўрсаткичи одатда ўзгармай қолади. 
Соғайиш даври. Соғайиш жараёнинг аста – секинлик билан 
бориши зардоб гепатитига хосдир. Сариқликнинг йўқолиши, 
жигар ҳажмининг аслига қайтиши, қондаги биокимёвий
ўзгаришларнинг нормага келиши ва бошқалар гепатит А га 
нисбатан анча секинлик билан содир бўлади. Жигар фаолиятини 
белгиловчи кўрсаткичлардан билирубин миқдори (бошқа 
кўрсаткичларга нисбатан) тезроқ, АлАТ фаоллиги эса секинроқ 
нормаллашади. 
В гепатити оғирроқ ва давомли бўлади. Касалликнинг оғир 
тури гепатит В да гепатит А га нисбатан 6-10марта кўп учрайди. 
Шу билан бирга касалликнинг енгил кузатилиши ҳамда бемор 
бадани сарғаймасдан кечадиган турлари ҳам кузатилиши мумкин. 
Касаллик оғир кечганда баъзан у асоратланиб, ўткир жигар 
энцефалопатияси (ЎЖЭ) ривожланиши, ҳатто ўлим билан якун-
ланиши мумкин. В гепатитининг ўта оғир – фульминант тури кам 
учрайди. Чунончи у асосан 2 хил вирус – В вируси ҳамда дельта 
вируслар биргаликда учрайдиган ҳолларда содир бўлади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling