Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


РЕКТОРОМОНОСКОПИЯ ҚИЛИШ УСУЛИ


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

РЕКТОРОМОНОСКОПИЯ ҚИЛИШ УСУЛИ 
 
 
Ректоромоноскопия ректоскоп асбоби билан беморларга 
диагноз қўйиш мақсадида амалга оширилади. Тиббиёт 
ҳамшираси врачга кўмаклашиб қуйидагиларни, шу жумладан 
беморни текшириш учун материал олиш, инструментни 
стериллаш (текшириш учун материал олиш), ёритқич лампоч– 
каларини вазиятида ўтказилиши керак. Сўнг беморнинг 
думбалари ва сонлари ўртасидан, орқа чиқарув йўли орқасига 
тўғри келадиган тешиги бўлган махсус кленка билан берки– 
тилади. Беркитишдан аввал ректоскопга вазелин мойи суртилади. 
Беморга кучаниш таклиф қилинади ва шу вақтда ректоскоп 
тубуси айланма ҳаракат билан тўғри ичакка киритилади. Сўнгра 
мандрен тубусдан чиқарилади, ёритгич системани ишга солинади 
ва кўз назорати остида ректоскопни 25-35 см ичкарига кири– 
тилади. Ректоромоноскопия вактида яллиғланиш ўзгаришлари, 
ярачалар, эрозиялар, потологик жараённинг тарқалиш, жараёни– 
нинг патологик даражаси аниқланади, ярачалар куйдирилади
текшириш учун морфологик материал олинади ва тегишли 
лабораторияга текшириш мақсадида юборилади. 
 
ГАЗ ЎТКАЗУВЧИ НАЙНИ ИШЛАТИШ 
Метеоризм- ичакда газлар ўзича чиқиб кетмасдан ичакни дам 
қилиб юбориши ва қорин бўшлигида қолиши. Ичакни тозалай– 
диган клизма газ ҳосил бўлишини камайтиради ва газларни 
чиқариб юборади, лекин у қисқа муддатда наф беради ва бундан 
ташқари ҳамиша ундан фойдаланиб бўлмайди. Мана шундай 
ҳолларда газ ўтказувчи най ишлатилади. Газ ўтказувчи най-
узунлиги 30-50 см, диаметри 3-5 мм келадиган қалин деворли 
силлиқ юмшоқ резина най ичакка киритиладиган учи бош қисми 
узра думалоқланиб келган, иккинчи учи кўндалангига кесилган. 
Найни қайнатиб олиб вазелин ёки бошқа ёғ суртилиб орқа 


287 
тешикка 10-30 см ичкарига киритиб қўйиш зарур, лекин ташқи 
учи орқа тешикдан 5-6 см чиқиб турсин. Найдан ичак ичидаги 
суюқлик оқиб чиқиши мумкин бўлганлиги учун ўрин бош ифлос 
булмасин деб, найнинг ташқи учи бемор тагига қўйилган резина 
тўшакка ёки букланган чойшабга тўғрилаб қўйилади. Найни 
қўйганда оғритмаслик учун шошмасдан, айлана ҳаракатлар билан 
киритиб қўйиш керак. Газ чиқиб кетиш корин дамлиги камай– 
гунча газ ўтказувчи найни кўпи билан 2 соат қўйиб қўйиш керак. 
Сутка давомида уни маълум вақт оралатиб туриб, бир неча марта 
қўйса бўлади. Ичакда каттиқ нажас массалари тўпланиб қолса, 
газ ўтказувчи найни киритиш қийинлашади. Бундай ҳолларда 
уни қўйишдан аввал глицерин билан микроклизма қилинади. Най 
чиқариб олгандан кейин орқа тешик атрофини пахта билан артиб 
олиш, таъсирланган бўлса, қандай бўлмасин бирор маз суртиб 
қўйиш, дори сепиш ва думба орасига бир бўлак тоза пахта қўйиш 
керак. Найни иссиқ сувда совунлаб ювиш ва қайнатиб олиш 
лозим. Чунки ичак касалликларида айникса, инфекцион касаллик 
ларда клизма учун тутиладиган асбоблар орқали ҳамиша касал– 
кишидан соғлом одамга инфекция юктириш мумкин.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling