Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
ГИПЕРТЕРМИК СИНДРОМИНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
ГИПЕРТЕРМИК СИНДРОМИНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ
1. Беморни ҳавоси алмашиниб турадиган, салқин ҳаволи хонада жойлаштириб, суюқлик ичириб туриш 2. Тана ҳарорати 38 о С дан юқори бўлса, парацетамол, аспирин, цитрамон беморнинг ёши ва оғирлигига қараб буюрилади. Агар тана ҳарорати юқорилигича қолса, 50 ёки 25 % ли анальгин эритмаси антигистамин препаратлари (димедрол, пипольфен, супрастин) билан ёшига қараб белгиланади. 3. Физик усуллар: А) тери ранги қизариши билан келадиган гипертермияда бемор боши, бўйни, кўлтик ости ва чов соҳаларида муз халтачалари қўйилади ёки паррак билан ҳаво узатилади. Б) тери ранги оқимтирлиги ва қалтираш билан кечадиган гипертермияда бемор бадани 50% ли спирт ёки уксусли эритма билан ишқаланади, ичишга папаверин, ношпа, эуфиллин буюрилади, мушак орасига ношпа, дибазол эритмалари юборилади. 4. Мушак орасига 25% ли магний сульфат эритмаси, 1 кг оғирликда 0,2 мл дан юборилади. 5. Сийдик ҳайдовчи препаратлар фуросемид (лазикс), гипоти- азид ва бошқалар буюрилади. 6. Гипертермия натижасида суюқлик йўқотгани учун 20% ли глюкоза инсулин билан вена ичига юборилади, оғиз орқали регидрон, оралит, қанд-тузли эритмалар буюрилади. ҚОННИ ЭКМАГА ОЛИШ ТАРТИБИ Кўпгина юқумли касалликларни ташхислашда қонни экмага олиш муҳим аҳамиятга эга. Амалиёт ходимлари сальмонеллезлар (сальмонеллёзларнинг тарқалган шакли, ич терлама ва А ва В паратифлар)да қон экмасини гемокультура, кокклар чақирадиган касалликлар (сепсис, менингококкемия)да қон стерилликка, бру- целлёзда эса ГГБ деб аташади. Қон экмаси қайси касалликда олинишидан қатъий назар олиш тартиби бир хил. Антисептика қоидаларига амал қилган ҳолда билак венасидан врач кўрсат- масига кўра маълум миқдорда қон олинади. Қон олишдан олдин хона кварцланади. Озуқ муҳит сақланган идиш қўл ёрдамида 36- 37 о С га иситилади ва спиртовка ёқиб қўйилади. Қон олинган шприц ўнг қўлда тутилиб, чап қўлдаги муҳит сақланган флакон 291 оғзи (пахтали тампон) ўнг қўлнинг учи ва бешинчи бармоқлари ёрдамида очилиб аланга устида қон флакон девори орқали муҳитга қуйилади. Сўнгра флакон огиз деворлари ва пахтали тампон термик зарарсизлантириб, флакон ёпилиб, термостатга қўйилади ва бактериологик лабораторияга юборилади. Идишни лабораторияга юборишдан олдин унинг коғозига исми, фамилияси, ёши, олинган вақти, ташхисии ёзилиши шарт. Эслатма:Ўзбекистон Республикаси ССВ №292 буйруғига асосан амбулатория шароитида 3 кундан ортиқ иситма қилган беморлардан қон гемокультурага олиниши шарт. Касалхонада эса ТПК гумон қилинганда касаллик давомийлиги ва тана ҳарорати ошиши давридан катъий назар махсус даво ўтқазишдан олдин 3 кун кетма-кет қон гемокультурага олиниши керак. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling