Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

МЕЪДАНИ ЮВИШ ТЕХНИКАСИ 
Бунинг учун кичик медицина ҳамшираси меъдани ювишга 
ишлатиладиган асбобни тайёрлайди. Бу асбоб узунлиги 1,5 м 


293 
келадиган, тегишли қалин деворли резина най ҳамда сиғими 0,65-
1 л ли воронкадан иборат. Воронка ва резина най қайнатилиши 
йўли билан стерилланган бўлиши керак, улар махсус стерилиза- 
торларда сақланади, агар бундай стерилизаторлар бўлмаса 
асбобни бевосита меъдани ювиш олдидан кострулкада қайнатиб, 
стериллаб олинади. Кичик тиббиёт ҳамшираси натрий гидрокар- 
бонат кристалчаси, қўшилган 8-10 л қайнатиб совутилган илиқ 
сувни тайёрлайди, сўнг бемор бошини бир мунча олдинга 
энгаштириб, чойшаб ёки клёнка қўйилади, ҳамшира зондни 
меъдага тушуриб, эркин учига воронка кийгазади, тиббиёт 
хамшираси унга қарашиб туради, воронкага ҳаво кириб қолмас-
лик учун уни сал энгаштирилган ҳолда сув қўйиб беради. 
Воронкани аввал беморнинг оғзидан пастрок қилиб тутилади, 
кейин унга сув тўлдириб воронканинг бўғзигача тушмагунча 
воронкани юқорироқ кўтариб борилади. Сув воронка пастигача 
туширилади ва ичидагиси тоғорага бўшатилади. Воронкадан сув 
топ-тоза бўлиб қолмагунча уни шу тариқа тўлдириб, бўшатиб 
туриши керак, топ-тоза сув келиши меъданинг бутунлай тоза 
бўлганидан далолат беради. Меъдага қанча суюқлик юборилган 
бўлса, ундан шунча сув қайтиб чиқиши керак, бордию чиққан сув 
камрок бўлса, у ҳолда бемордан кучаниб туриш илтимос қили- 
нади. Меъдани юваётган пайтда воронкадаги сувнинг ҳаммаси 
тушиб келишига йўл қўйиб бўлмайди. Чунки шу сув кетадиган 
меъдага ҳаво тушиб қолдиқи, бу муолажани қийинлаштириб 
қўяди. Меъдани ювиб бўлиб, зонд чиқариб олингандан сўнг 
оғзини чайқаб, лаби ва ияги сочиқ билан артиб қўйилади. 
Меъдадан тушган ювунди сувни баъзи ҳолларда текшириш учун 
юборилади Бунинг учун бир оз қисми стерил банкага қўйиб 
олиниб, оғзи қопқоқ билан беркитилади ва ёрлик ёпиштириб 
бактериологик текшириш учун лабораторияга юборилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling