Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


ТОМОҚДАН СУРТМА ОЛИШ УСУЛЛАРИ


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

ТОМОҚДАН СУРТМА ОЛИШ УСУЛЛАРИ 
Томоқдан суртма олиш дифтерия ва грипп, менингококкли 
инфекция касалликларини аниқлаш мақсадида олинади. 
Олиш усули қуйидагича: 
1. Штапель, пробикалар ва стериль тампонлар тайёрланади. 
2. Беморнинг юзи иложи борича ёрикликка қаратилади. 
3. Чап қўлга шпатель ва пробиркалар олинади 
4. Штапель билан тил илдизи оҳиста босилади ва ўнг қўл 
билан пробиркадан стерил тампон олинади. 
5. Стерил тампон оғиз бўшлигининг шиллиқ қаватларига 
тегизмасдан бодомча безларига (чап ва ўнг) оҳиста туртилиб 
олинади. 
6. Эҳтиётлик билан стерил тампон пробиркага унинг девор- 
ларига тегмаган ҳолда солиб қўйилади 
7. Сўнг томоғидан олинган суртма нима мақсадида эканлиги, 
бемор исми ва фамилияси ёзилади, олинган кун, даволаш 
муассасаси номи кўрсатилади. 
8. Томоқдан олинган суртма бактериологик лабораторияга 
йўлланма билан текширишга юборилади.
АНАФИЛАКТИК ШОКНИНГ ДАВОСИ 
1. Аввало шокка сабаб бўлган дорини ишлатини дарҳол 
тўхтатилади.


292 
2. Дастлабки чоралар гипотонияни бартараф этишга 
қаратилган бўлади. 
Қон томирлар деворларидан ташқарига чиққан суюқлик 
ўрнини тўлгазиш учун туз эритмалари венага юборилади. Бир 
кеча-кундузда 5-6 л гача туз эритмалари (ацесоль, квартасоль) 
юбориш мумкин. Қон томирини қисқартирадиган дорилар тавсия 
этилмайди. Юрак фаолиятини яхшилаш учун кордиотоник 
дорилар тайинлаш мақсадга мувоффиқдир. Тузли эритмалар 
юборилгандан сўнг ҳам аҳволи яхшиланмаса, буйрак ҳужайра- 
лари зарарланган бўлади. Бундай ҳолда маннитол ва лазикс 
тайинланади. 
3. Преднизолоннинг 3% ли эритмасидан 2-3мл ёки дексо- 
метазоннинг 0,4% эритмасидан 2-3 мл (преднизанол 60-90 мг, 
дексометазон 8-12мг) глюкозанинг 10 млга қўшиб беморнинг 
венасига юборилади. Агар 15-20 дақиқада сезиларли натижа 
бўлмаса, кортикостероид препаратлар яна инъекция қилинади. 
4. Анафилактик шокка сабаб бўлган зардоб юборилган жойга 
0,1%ли адреналин эритмасидан 0,5 мл укол қилинади. Анафи- 
лактик шокка пенициллин ёки унинг гуруўига кирадиган бошқа 
антибиотиклар сабаб бўлган ҳолларда ана шу дорилар юборилган 
жойга 1000000 бирлик миқдорида пенициллиназа укол қилинади. 
5. Антигистамин препаратлар (2-3 мл микдоридаги 1% ли 
димедрол эритмаси венага ёки 2,5%ли эритмаси мушаклар 
орасига юборилади) тайинланади. Анафилактик шок фенотиазин 
препаратлари туфайли бошланган ҳолларда пиполъфен тайинлаш 
мумкин. 
6. Бронхоспазмни камайтириш учун эуфиллининг 2,4%ли 
эритмасидан 10мл олиб, уни 10-20 мл 40% ли глюкоза эритма- 
сида венасига юборилади. Ҳиқилдоқ шиши натижасида яққол 
асфиксия бошланганида дарҳол интубация ёки трахеостомия 
қилинади.
7. Беморда талваса бошланганида венасига седуксеннинг 
0,5% ли эритмасидан 2-4 мл (10-20 мл 40% ли глюкоза эритмаси- 
да) юборилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling