Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида


Download 58.22 Kb.
bet12/21
Sana26.10.2023
Hajmi58.22 Kb.
#1723105
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
62-сонли қарор тезислари

4-боб. Қулоқ касалликлари
1. Болаликдан кар-соқовлик
2. Карлик (3-4-даражали қаттиқ қулоқлик).
Изоҳ: 1-бандда кўрсатилган касалликда ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ногиронликнинг иккинчи гуруҳи, 2-бандда кўрсатилган касалликда эса ногиронликнинг учинчи гуруҳи муддатсиз белгиланади.
5-боб. Кўз шикастланиши ва касаллиги
1. Ҳар икки кўзнинг тўлиқ кўрлиги, ҳар икки кўзнинг кўриш ўткирлиги пасайиши ва энг яхши кўрадиган кўзда 0,03 гача коррекция ёки барқарор ва тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар натижасида ҳар икки кўзнинг кўриш майдони 10 даражагача концентрик торайиши.
2. Бир кўзнинг тўлиқ кўрмаслиги, коррекциялаш мумкин бўлмаганда бир кўзнинг кўриш ўткирлиги 0,02 гача пасайиши ёки кўриш майдонининг 5 градусгача торайиши.
Агар ушбу рўйхатга мувофиқ белгиланган, қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати кўрсатилмаган ногиронлик гуруҳи қўшилган бошқа касалликлар муносабати билан ошса, қайта тиббий текширишдан ўтиш фуқароларни ТИЭКда тиббий текширишдан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган муддатга тайинланади.
6-боб. Ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликлар
1. Орфан касалликлари:
муковисцидоз;
тизимли бошланувчи ювенил артрит;
гемофилия; талассемия;
буллёз эпирдемиолиз;
Помпе касаллиги (гликогенни тўпланиши касаллиги);
Гоше касаллиги (қон яратиш тизими касаллиги);
Фабри касаллиги (ирсий касаллик, гликосфинголипид метоболизмини бузилиши);
Краббе касаллиги (ирсий касаллик миелин толаларини бузилиши);
Ниман-Пик (А ва В тури) касаллиги (ирсий касаллик, липид метоболизмини бузилиши). мукополисахаридозлар ва бошқалар.
2. Даун касаллиги.
3. Гипофизар нанизм.
4. Мохов.
5. Аутизм.
7-боб. Ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланадиган шахслар
1. Ногиронлиги бўлган шахслар — 60 ёшдан катта эркакларга ва 55 ёшдан катта аёлларга.
2. Кейинги 5 ва ундан ортиқ йил мобайнида ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланган, 5 йил мобайнида ДПМда тўлиқ диспансер кўригидан ўтган, реабилитация дастурлари бажарилган, шунингдек, реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар ёки кучаядиган касалликларга дучор бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга.
Кўрсатиб ўтилган талаблардан ҳеч бўлмаса бири бажарилмаганда, шу жумладан, бемор реабилитация, даволаш ёки операцияни, ўқишни рад этган тақдирда, ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланмайди.
3. Охирги 5 йил мобайнида ногиронлик гуруҳи ўзгармаган ва кўрсатиб ўтилган давр мобайнида даволаш-профилактика муассасаларида тўлақонли диспансеризациядан ўтган, реабилитация қилиш индивидуал дастурининг барча бандлари бажарилган ҳамда кейинги реабилитация тадбирларининг барча турларининг ўтказилиши истиқболсиз бўлган III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.
Кўрсатиб ўтилган талаблардан ҳатто бирортаси бажарилмаган тақдирда, ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланмайди.
Ногиронлиги белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахслар клиник — функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувларсиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади.
Бундай ҳолатларда 18 ёшгача бўлган болаларда ногиронлик 18 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига
11-ИЛОВА

Download 58.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling