Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
-боб. Жарроҳлик касалликлари ҳамда анатомик нуқсонлар ва деформациялар
Download 58.22 Kb.
|
62-сонли қарор тезислари
3-боб. Жарроҳлик касалликлари ҳамда анатомик нуқсонлар ва деформациялар
1. Органнинг бир қисми ёки жуфтли органларнинг бири олиб ташлангандан кейинги ҳолат: операция йўли билан олиб ташлангандан кейин ҳиқилдоқ бўлмаслиги, қизилўнгачнинг бир қисми операция йўли билан олиб ташлангандан кейинги, пульмонэктомия, нефроэктомия (донор ҳам), ошқозонни тотал резекцияси, ошқозоннинг ½ қисми ва ингичка ичак қисми резекциясидан кейин, йўғон ичак гемиколэктомияси, тўғри ичакнинг тотал экстирпацияси (органлар ва тизимлар функцияси бузилиши аниқ ифодаланганда). 2. Қўл нуқсонлари ва деформацияси: елка чўлтоқлиги, билак чўлтоқлиги, панжа йўқлиги; елканинг ёки билакнинг ҳар икки суяги сохта бўғими: 60 градусдан кам ёки 150 градусдан ортиқ бурчакли тирсак бўғимининг анкилози ёки кескин ифодаланган контрактураси, функционал ноқулай ҳолатдаги ёки билакнинг сўнгги даражадаги пронация ёки сўнгги даражадаги супинацияси қайд этилганда, резекциядан кейин шалвираб турган елка ёки тирсак бўғими; биринчи бармоқдан ташқари панжанинг тўртта бармоғи барча суякларининг йўқлиги; панжанинг уч бармоғи йўқлиги, биринчи бармоқ билан бирга; функционал ноқулай ҳолатда ушбу бармоқларнинг анкилози ёки кескин ифодаланган контрактураси; биринчи ва иккинчи бармоқларнинг ёки ҳар икки панжа уч бармоғининг йўқлиги. 3. Оёқ нуқсонлари ва деформацияси: турли даражаларда сон ёки болдир чўлтоқлиги; суяк-пластик ампутациядан кейин оёқ панжаси чўлтоқлиги (Пирогов тури); Лисфранк бўғими соҳасида нуқсонли чўлтоқлик; болдир товон бўғимининг кескин ифодаланган контрактураси ёки анкилози юриш ва туриш функцияларининг ифодаланган бузилиши билан оёқ панжасининг нуқсонли ҳолатида; соннинг ёки болдирнинг ҳар иккала суягининг сохта бўғими; резекциядан кейин шалвираган тизза ёки тос-сон бўғими; тос-сон бўғимининг кескин ифодаланган контрактураси ёки анкилози; 180 градусдан кам бурчакли функционал жиҳатдан ноқулай ҳолатдаги тизза бўғимининг анкилози ёки бўғимнинг резекциясидан кейин оёқнинг 7 сантиметрдан ортиқ калталиги. 4. Юрак мушаги ёки юрак халтасидаги ўзга тана. 5. Даволашга қарамай бартараф этиб бўлмайдиган оқма: нажас, сийдик натижасида вужудга келувчи ифлослик. 6. Агар протезлаш чайнашни таъминламаса, жағ ёки қаттиқ танглай нуқсонлари. 7. Ўтказилган операция оқибатидаги кўкрак қафаси деформацияси бешта ва ундан ортиқ қовурға резекцияси нафас олиш етишмовчилиги бўлган ҳолатда. 8. IV даражали хавфли ўсма рецидивлари ва (ёки) метастазлар мавжуд бўлган хавфли инкурабел ўсмалар. 9. Ҳаракатни чекланишига ёки тос органлари функциялари бузилишига олиб келган умуртқа касалликлари. 10. Кифосколиоз ва сколиознинг IV-даражаси, мажруҳланиш ва нафас етишмовчилиги билан кечганда барча реабилитация тадбирларининг самарасизлиги кузатилганда. 11. Органлар трансплантациясидан кейинги ҳолат (буйрак, жигар). Изоҳ: 1, 4, 6, 7 ва 9-бандларда кўрсатилган касалликлар ҳолатида ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ногиронликнинг учинчи гуруҳи муддатсиз белгиланади. Ушбу рўйхатдаги касалликларнинг оғирроқ шаклларида ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ногиронликнинг оғир гуруҳи (биринчи, иккинчи) умумий асосларда белгиланади. Download 58.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling