Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
-боб. Қайта кўрикдан ўтказиш муддатлари ва ТИЭК хулосалари юзасидан шикоят билдириш тартиби
Download 58.22 Kb.
|
62-сонли қарор тезислари
7-боб. Қайта кўрикдан ўтказиш муддатлари ва ТИЭК хулосалари юзасидан шикоят билдириш тартиби
55. Ногиронлик навбатдаги қайта кўрикдан ўтказиш тайинланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунигача белгиланади. Ногиронлиги бўлган шахслар қайта кўрикдан ўтиш муддати тугаётганлиги тўғрисида, қайта кўрикдан ўтиш белгиланган санадан бир ой олдин, ТИЭК томонидан хабардор қилинади. Хабардор қилиш «Электрон ҳукумат» тизими орқали, унинг имкони бўлмаган тақдирда, алоқанинг бошқа турларидан фойдаланилган ҳолда ёки ногиронлиги бўлган шахсга тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари орқали ташкил этилади. Даволовчи врачлар ва тиббиёт муассасаларининг врачлик-маслаҳат комиссиялари раислари ногиронлиги бўлган шахслар қайта кўрикдан ўтиш муддатидан кечиктирмасдан ТИЭКга йўлланиши ва уларнинг тиббий ҳужжатлари белгиланган тартибда тўғри расмийлаштирилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар. Кўрсатиб ўтилган муддатлардан олдин қайта кўрикдан ўтказиш белгиланган тартибда, ногиронлиги бўлган шахс соғлиғининг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги Бош ТИЭК ёки Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) томонидан назорат функцияларини бажариш жараёнида, ТИЭК хулосаларининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, шунингдек, агар ТИЭК хулосаси сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади. Ногиронлиги муддатсиз деб топилган ногиронлиги бўлган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта кўрикдан ўтказилиши мумкин. 56. 18 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахсларга органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг қайта тикланадиган бузилишлари содир бўлганда, даволашнинг ва ўтказилган реабилитация тадбирлари самарадорлигини, соғлиғининг ҳолатини ҳамда ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида ногиронлик олти ой, бир ёки икки йил муддатга белгиланади. Бунда врач-экспертлар реабилитация-эксперт диагностикасини ўтказиш, реабилитация потенциали ва реабилитация прогнозини баҳолаш, ногиронлиги бўлган шахсга маиший, ижтимоий ва касбий фаолиятни бажаришда бузилган функцияни тиклаш ёки уни компенсация қилиш имконини берадиган тадбирларни, техник воситалар ва хизматларни белгилаш, шунингдек, органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг қайта тикланадиган бузилишлари содир бўлишига индивидуал ёндашиб, эксперт ташхис асосида касалликни прогноз қилишга асосланади. 57. Органлар функцияларининг ҳамда организм тизимларининг барқарор, аслига қайтариб бўлмас тарздаги морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари мавжуд бўлган, амалга оширилган реабилитация тадбирларининг самарасизлиги оқибатида касалликнинг кечиши ва соғлиқ тикланишини, ижтимоий мослашувни яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда, ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ ногиронлик кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан белгиланади. Чернобиль АЭСидаги ҳалокатни тугатиш оқибатлари билан боғлиқ ҳолда ногиронлиги бўлган шахслар деб эътироф этилган шахсларга I-II гуруҳ ногиронлиги муддатсиз, ногиронликнинг III гуруҳида 5 йил муддатга белгиланади. Ногиронликнинг сабаби “ЧАЭС даги ҳалокат оқибатида келиб чиққан” деб кўрсатилади. 58. Касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилиши даражасини белгилаш мақсадида қайта кўрикдан ўтказишда қуйидагилар ҳисобга олинади: соғлиқнинг меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида бузилиши; амалга оширилган реабилитация тадбирлари, ўқитиш ёки қайта ўқитиш натижасида олинган касб-ҳунар бўйича ишларни бажариш имконияти; шахснинг меҳнатда майибланиши ёки касб касаллигидан олдинги касбий фаолиятини бажариш лаёқати. 59. ТИЭК томонидан кўрикдан ўтказиш далолатномаларини ва хулосаларни такрорий экспертизадан ўтказиш ушбу Низомнинг 55-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатларда, илгари белгиланган муддатлардан қатъи назар, амалга оширилади. Такрорий қайта кўрикдан ўтказиш учун ТИЭК ногиронлиги бўлган шахсга қайта кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган билдиришнома юборади. Хабардор қилинган шахс, узрли сабаблардан (даволанишда, хизмат сафарида ёки ўқишда бўлиши) ташқари, қайта кўрикка келмаган тақдирда, унга қайта кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда иккинчи марта такрорий билдиришнома юборилади. Иккинчи марта хабардор қилинган шахснинг қайта кўрикдан ўтказишга узрли сабабларсиз такроран келмаганлиги такрорий қайта кўрикни ўтказишнинг белгиланган санасидан кейин 10 кун ўтгач ногиронлик бўйича пенсия (нафақа)ни тўлашни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади. Ногиронлик бўйича пенсия (нафақа) тўлашни тўхтатиб қўйиш ногиронлиги бўлган шахснинг доимий яшаш жойига борган ҳолда тузилган ногиронлиги бўлган шахснинг такрорий қайта кўрикдан ўтказишга келмаганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида, фуқароларнинг тегишли маҳалла, шаҳарча, қишлоқ ёки овул йиғини, ТИЭК, ВМК ва Пенсия жамғармаси бўлими вакиллари иштирокида амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари пенсия (нафақа) тўлашни далолатнома тузилган санадан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб тўхтатиб қўяди. Бундай шахсларга ногиронлик пенсияси тўлашни тиклаш фақат Бош ТИЭКнинг тўловлар тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб фуқаро соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги эксперт қарори асосида амалга оширилади. 60. Кўрикдан ўтказилувчи туман (шаҳар), туманлараро, ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда, у бир ой мобайнида Бош ТИЭКга ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин. Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭКлар кўрик далолатномасини Бош ТИЭКга юборади, Бош ТИЭК кейинги 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини беради. ТИЭКнинг хулосаларидан врач-экспертлардан бирортаси, шунингдек, кўрикдан ўтувчи норози бўлган ҳолатларда фуқаро Бош ТИЭК томонидан қайта кўрикдан ўтказилади. Бош ТИЭК хулосасидан ҳам норози бўлинган тақдирда, Бош ТИЭК томонидан ушбу хулосани ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган холис, малакали врач-экспертлардан иборат комиссия тузилади. ТИЭК хулосаси ўзгартирилган тақдирда, қайта кўрикдан ўтказган Бош ТИЭК томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилиб берилади. Фуқаролар, шунингдек, врач-экспертлардан бирортаси Бош ТИЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда, 30 кун муддатда Инспекцияга ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолатларда фуқарони қайта кўрикдан ўтказиш учун Инспекция томонидан комиссия ташкил этилади. Бунда комиссия таркибига фуқарога қўйилган ташхисга қараб ногиронлик белгиланган ёки белгиланмаган касаллиги бўйича бир хил мутахассисликдаги 2 ёки ундан ортиқ холис врач-экспертлар киритилиши мумкин ва ушбу комиссиянинг хулосаси якуний ҳисобланади. Инспекция томонидан тузилган комиссия томонидан аввал қабул қилинган хулоса ўзгартирилган тақдирда, комиссия ўтказилган жойда Бош ТИЭК томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилиб берилади. Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Download 58.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling