Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Download 58.22 Kb.
|
62-сонли қарор тезислари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисида НИЗОМ 2-боб. ТИЭКнинг асосий вазифалари ва функциялари
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида 2022 йил 8 февраль, 62-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 8-ИЛОВА Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисида НИЗОМ 2-боб. ТИЭКнинг асосий вазифалари ва функциялари 10. Қуйидагилар ТИЭКнинг асосий вазифалари ҳисобланади: бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза кўригидан ўтказиш ҳамда уларга ногиронликни белгилаш, шунингдек, ушбу соҳани назорат қилиш ва мувофиқлаштириш; ҳудуддаги ногиронлик ҳолати, динамикаси ва сабаби бўйича тизимли таҳлил қилиш, ногиронликка олиб келувчи омилларни ўрганиш ҳамда ногиронликнинг олдини олишда иштирок этиш; фуқарони тиббий-ижтимоий экспертиза кўригидан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилаш соҳасида ҳудудий дастурларга таклифлар киритиш ва амалга оширишда иштирок этиш; бириктирилган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш; соҳанинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этишга таклифлар киритиш ва иштирок этиш. туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТИЭК томонидан тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш натижасига кўра шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва меҳнат шароитлари, ўзгаларнинг парваришига, қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи тўғрисида тавсиялар бериш, шунингдек, махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга имконияти борлигини аниқлаш фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради; фуқароларнинг туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭК фаолиятида мунтазам равишда текширувлар ўтказиб, ўтказилган кўрикларнинг тўғрилиги ва асослилигини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда тиббиёт муассасаларидан тақдим этилган бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва асослилигини ўрганиш йўли билан мунтазам назорат қилади; бириктирилган ҳудудда мунтазам равишда ногиронлик ҳолати, динамикаси, ногиронликка олиб келувчи омил ва сабабларни тизимли равишда ўрганади ва таҳлил қилади; бириктирилган ҳудудда ногиронликнинг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Инспекцияга киритади; ҳудудларда даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда тиббий-ижтимоий экспертиза, ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш масалалари бўйича семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этади, ўтказади ва уларда иштирок этади; бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларга ногиронлик белгилаш соҳасида ҳудудий дастурларнинг ижроси юзасидан мониторингни юритади ва таҳлил қилади; бириктирилган ҳудуддаги туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭК томонидан ишлаб чиқилган реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида белгиланган тадбирларни тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширишда изчиллик ва узлуксизликни, ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини доимий кузатиб боради ва назорат қилади; ишлаб чиқилган реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида белгиланган тадбирлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боради, уни бажариш натижаларини баҳолайди; бириктирилган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш чора-тадбирлари самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади, киритади ва амалга оширишда иштирок этади; бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларга ногиронлик белгилаш соҳасида ҳудудий дастурларга таклифлар ишлаб чиқади, киритади ва уни амалга оширишда иштирок этади; ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия мосламаларига, реабилитация қилишнинг техник воситаларига ва ҳаракатланиш воситаларига муҳтожлигини аниқлайди; ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғи ҳолатига ҳамда имкониятларига мувофиқ бўлган Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори)га асосан меҳнат турларини кўрсатган ҳолда уларни касбга йўналтириш бўйича тавсиялар беради; ногиронлиги бўлган шахсларга «Параспорт ўйинларида тасниф қоидалари ва принциплари»га кўра параспорт билан шуғулланишлари бўйича тавсиялар беради; ногиронлиги бўлган шахсларга оид маълумотларни ўзида жамлайдиган ТИЭК дастурий комлексини юритиб боради ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар беради; аҳоли ўртасида тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича ва ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш масалалари бўйича тушунтириш ишларини олиб боради. Download 58.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling