Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида


-боб. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш учун қабул қилиш


Download 58.22 Kb.
bet3/21
Sana26.10.2023
Hajmi58.22 Kb.
#1723105
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
62-сонли қарор тезислари

2-боб. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш учун қабул қилиш
10. Касаллиги туфайли узлуксиз 4 ой, узилишлар билан 6 ой давомида даволанишига қарамасдан (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари) ҳаёт фаолиятининг чекланиши, шунингдек, организм функциясининг турғун бузилиши сақланиб қолган шахслар;
сил касаллигига чалинган шахсларда касаллик бирламчи аниқланган ҳолларда охирги 12 ойда узлуксиз 10 ой, шунингдек, силга қарши диспансерда аввал ҳисобда туриб, асосий касаллиги зўрайган ҳолларда 6 ой давомида даволанишига қарамасдан ҳаёт фаолиятининг чекланиши, шунингдек, организм функциясининг турғун бузилиши сақланиб қолган шахслар кўрик учун қабул қилинади.
11. Ушбу Низомга 2-иловадаги рўйхатда келтирилган, яъни ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлар, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликларга чалинган ва уларнинг асоратлари бўлган шахсларнинг тиббий ҳужжатлари юқорида кўрсатилган муддатлардан олдин, клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, ТИЭКга юборилади ва тақдим этилган тиббий ҳужжатлар асосида шахснинг иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганда ногиронлик муддатсиз белгиланади.
Ушбу рўйхатда келтирилган ҳолатларда 18 ёшгача бўлган болаларда ногиронлик
18 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга белгиланади.
Тасдиқланган рўйхатдаги ҳолатлардаги шахслар ногиронлик белгилангунга қадар тиббиёт муассасаси томонидан ортиқча оворагарчиликларга йўл қўйилмасдан, стационар шароитда даволанишга мажбур қилинмасдан тиббий ҳужжатлари расмийлаштирилади ва ногиронликни белгилаш учун 5 иш куни ичида, қолган ҳолатларда 10 иш куни ичида ТИЭКга юборилади.
12. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тиббиёт муассасалари ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча тиббий текширувларни ўтказмасдан туриб тиббий-ижтимоий экспертизага юборишга ҳақли.
13. ТИЭКда кўрикдан ўтиш учун паспорт (18 ёшгача боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, ота/онасининг ёкиқонуний вакилининг паспорти) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилади.
14. ТИЭКда кўрикдан ўтиш учун умумий касаллик ва болаликдан ногиронлик сабабларини белгилаш учун тиббиёт муассасасининг йўлланмаси, касаллик тарихидан (ёки амбулатор картадан) кўчирма тақдим этилади.
Меҳнатдан майиб бўлиш сабаби белгиланиши учун жароҳат олганлиги тўғрисида далолатнома (Н-1-шакл), бошқа сабаби белгиланиши учун эса — ваколатли муассасалар томонидан берилган хулосалар қўшимча равишда тақдим этилади.
Ҳужжатлар врачлик-маслаҳат комиссияси (кейинги ўринларда — ВМК) раиси ёки масъул шахси томонидан ТИЭКга тақдим қилинади.
ТИЭКга ҳужжатлари қабул қилингандан сўнг беморга 2 иш куни ичида алоқа воситалари орқали кўрик ўтказиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган хабар юборилади.
Карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари (чекловлари), табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида тиббиёт муассасалари томонидан барча ҳужжатлар электрон шаклда ахборот алмашинуви орқали, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этилади.

Download 58.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling