Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида


-боб. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш


Download 58.22 Kb.
bet4/21
Sana26.10.2023
Hajmi58.22 Kb.
#1723105
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
62-сонли қарор тезислари

3-боб. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш
15. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш: ТИЭКга йўлланмани (088/у — шаклини), стационардан берилган касаллик тарихидан ва (ёки) амбулатор картадан кўчирмаларни, шунингдек, беморни кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва шахсни кўрикдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
16. Кўрик Бош, туман (шаҳар), туманлараро, ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭК томонидан улар жойлашган биноларда, бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахс соғлигининг ҳолатига кўра ТИЭКга бориш имкони бўлмаган ҳолатда шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан ўтказилади.
17. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари мажлисида кўрик тўлиқ таркибда ўтказилади.
18. Кўрик ҳужжатлар ТИЭКда қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида ўтказилади.
19. Ногиронлик белгиланган тақдирда, ҳужжатлар ТИЭК томонидан қабул қилиб олинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.
20. Фуқаро соғлиги ҳолати бўйича доимий рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмаган тақдирда, вақтинча яшаётган ёки даволанаётган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКда кўрикдан ўтказилади.
Бунда кўрикдан ўтувчи учун ВМК томонидан расмийлаштирилган ТИЭКга йўлланманинг (088/ҳ-шакл) титул варақаси юқори чап қисмига уйда (ёки стационарда) кўрикдан ўтувчилар учун «уйда (ёки стационарда) кўрик» деб ёки соғлиги ҳолати бўйича доимий рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмайдиганлар учун эса, «ТИЭКга бора олмайди» деб ёзилади.
21. Карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида ТИЭКга тиббиёт муассасаси томонидан электрон шаклда тақдим қилинган тиббий ҳужжатлар асосида, фуқаронинг иштирокисиз, кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭК томонидан сиртдан кўрикдан ўтказилади. Бунда кўрикдан ўтувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши лозим.
Фуқаро соғлиги ҳолати бўйича ҳамда карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида кўрик ўтказиш учун ҳужжатлар кўрикдан ўтувчи жойлашган ҳудуддаги тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилади ва тегишли ТИЭКга тақдим этилади. Кўрик ўтказган ТИЭК томонидан кўрик далолатномаси расмийлаштирилади ҳамда ТИЭК раиси ва врач-экспертлари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқлангандан сўнг кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турадиган ҳудуддаги тегишли ТИЭКга 7 кундан кечиктирмай (алоҳида ҳолатларда узоқ туманларни инобатга олиб 10 кундан кечиктирмай) юборилади.
22. Кўрик маълумотлари ва ТИЭК хулосаси шу куннинг ўзида кўрик далолатномасида ва ТИЭК мажлиси баённомаси журналида қайд этилади, ТИЭК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
23. Кўрик натижалари бўйича ТИЭК:
18 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш тўғрисидаги;
18 ёшдан катта шахсларга ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати белгиланганлиги тўғрисидаги;
меҳнатда майиб бўлган ва касбий касалликка чалинган шахслар учун касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражаси ва касб касаллигини аниқлаш тўғрисидаги;
қўшимча равишда тиббий текшириш ҳамда клиник ташхисни аниқлаштириш учун кўрикдан ўтувчини бириктирилган тиббиёт муассасаларига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ҳамда Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларига юбориш тўғрисидаги;
кўрикдан ўтаётган беморни даволашни давом эттириш муносабати билан унинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини узайтириш тўғрисидаги;
протез-ортопедия мосламалари, ногиронлик аравачалари ва реабилитация қилишнинг бошқа ёрдамчи техник воситалари билан таъминлашга муҳтожлик тўғрисидаги;
касб турларига тавсия этиш тўғрисидаги;
ўқитишга ёки қайта ўқитишга муҳтожлиги тўғрисидаги;
ўзгалар парваришига муҳтожлик тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги;
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
ногиронлиги бўлган боланинг ўқишга муҳтожлиги тўғрисидаги;
санаторий-курортда даволанишга муҳтожлиги тўғрисидаги;
ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг шуғулланиши мумкин бўлган параспорт турлари тўғрисидаги;
мазкур Низомга 3-илова билан тасдиқланган махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш учун тиббий кўрсатмалар рўйхатига мувофиқ махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган автотранспорт воситасини (фақат қўл билан бошқариладиган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситалари) бошқариш лаёқати тўғрисидаги;
шахс ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб топилмаганлиги тўғрисидаги хулосаларни (кейинги ўринларда — ТИЭК хулосаси) бериши мумкин.
24. ТИЭК хулосаси кўрикдан ўтувчига ТИЭК раиси томонидан ҳужжатларни расмийлаштиришдаги муҳим омилларни назарда тутувчи тартибни ва қабул қилинган хулоса мажбурий тушунтириладиган кўрикни ўтказган барча мутахассислар иштирокида, кўрикдан ўтувчига тегишли хулоса қабул қилингандан сўнг дарҳол эълон қилинади.
25. ТИЭК хулосасининг тўғри белгиланиши учун кўрикдан ўтказган ТИЭК жавобгар ҳисобланади. Агар сиртдан кўрик ўтказган ТИЭК хулосаси доимий рўйхатда турадиган ҳудуддаги ТИЭК томонидан ўзгартирилса, жавобгарлик кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турадиган ТИЭКга юклатилади.
26. Ногиронлик белгиланганлиги тўғрисидаги ТИЭК хулосаси бирламчи берилган ёки қайта кўрикдан ўтказилиб берилган деб ҳисобланади.
Қуйидаги ҳолатларда ТИЭК хулосаси бирламчи берилган деб ҳисобланади:
шахс биринчи марта ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганда;
ТИЭКда кўрикдан ўтказилувчи олдинги ногиронлик белгиланган муддат тугаган кундан бошлаб 5 йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин мурожаат қилганда ногиронлик белгиланганда;
ТИЭКда кўрикдан ўтказилувчининг ногиронлиги бекор қилинган кундан бошлаб
5 йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин мурожаат қилганда ногиронлик белгиланганда.
Қолган ҳолатларда ТИЭК хулосаси қайта кўрикдан ўтказилиб берилган хулоса деб ҳисобланади.
Ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлгандан сўнг Бош, туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТИЭКда кўрикдан ўтказилади, бунда ТИЭК хулосаси қайта кўрикдан ўтказилиб берилган хулоса деб ҳисобланади.
27. ТИЭК томонидан ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгилаш тўғрисида хулосага келишда, шунингдек, ушбу хулоса қабул қилинган кунда:
кўрикдан ўтаётганнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги варақасида тегишли ёзув қайд этилади;
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади.
28. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб фуқарога берилади. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги — ўринларда Пенсия жамғармаси) тегишли бўлимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида «ТИЭК» дастури орқали юборилади.
29. ТИЭК томонидан кўрикда ногиронлиги бўлган бола деб топилганда, шу куни мазкур Низомга 6-иловада кўрсатилган шакл бўйича маълумотнома расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб ногиронлиги бўлган болага (ёки қонуний вакилига) берилади. Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида «ТИЭК» дастури орқали юборилади.
30. Кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма икки қисмдан иборат бўлади:
кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг А қисми белгиланган тартибда тегишли тўловларни амалга ошириш мақсадида иш берувчига етказилиши учун, Б қисми фуқаронинг ўзи учун ТИЭК томонидан хулоса чиқарилган кунда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб кўрикдан ўтказилувчига берилади.
Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги ҳар хил корхоналарда олинган бўлса, у ҳолда маълумотнома ҳар бир корхона учун алоҳида, меҳнат қобилиятини йўқотиш фоизи кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.
31. Агар қайта кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича шахс ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб ногиронлиги бўлган шахс (бола)га (ёки қонуний вакилига) берилади. Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида «ТИЭК» дастури орқали юборилади.
32. ТИЭК хулосаси беморни кўрикка юборган тиббиёт муассасасига 3 иш кунида юборилади.
33. ТИЭК хулосаси белгиланган шакл бўйича берилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
кўрикдан ўтказилаётганнинг клиник-эксперт ташхиси;
кўрик хулосаси;
тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация ва абилитация масаласи бўйича тавсиялар.
34. Мураккаб эксперт ҳолатларида беморлар ва ногиронлиги бўлган шахслар клиник-эксперт ташхисини аниқлаштириш учун бириктирилган давлат тиббиёт муассасасига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ва ногиронлиги бўлган шахслар учун минтақавий реабилитация марказларига юборилади, уларнинг хулосалари тавсия ва маслаҳат тусига эга бўлади.
35. Агар ТИЭКнинг раиси ёки аъзоларидан бири қабул қилинган хулосага рози бўлмаса, у ҳолда кўрикдан ўтказиш далолатномасида уларнинг алоҳида фикри қайд этилади ва ушбу далолатнома такрорий кўрикдан ўтказиш учун уч кун муддатда тегишли Бош ТИЭКга юборилади.
Бош ТИЭКда қарорлар коллегиал, ТИЭК аъзоларининг кўпчилик овози асосида қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Бош ТИЭК раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
36. ТИЭК мажлисларида маҳаллий меҳнат органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, касаба уюшмаларининг, суғурта ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.
Ҳудудий ТИЭК томонидан алоқадор идора ва муассасаларнинг вакиллари ТИЭКнинг тасдиқланган иш жадвалини маълум қилиш йўли билан хабардор қилинади.

Download 58.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling