Тил ва жой номлари тошкент
www.ziyouz.com kutubxonasi номлари составида худдй шу маъно билан иштйрок
Download 276.6 Kb. Pdf ko'rish
|
Nosirjon Oxunov. Til va joy nomlari (1988)
6
www.ziyouz.com kutubxonasi номлари составида худдй шу маъно билан иштйрок этади. Сирдарё областининг Ворошилов районидаги Шўрўзак каналинииг номи бунинг ёрқин далилидир. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон АССРда ҳам Қора- ўзак, Тикўзак, Кўкўзак, Есимўзак гидронимлари мав- жуд бўлиб, булар Амударё тармоқларинннг номлари- дир. М. Кошгарийнинг «Девон»ида ўзак терминн ўзук формасида учрайди ва унга қуйидагича изоҳ берила- ди: «ўзук — ердан сириқиб чиқиб ховузга айланган сув, сизот сув; шунингдек водилардан ажраб чиққап ариқни ўзук сув дейилади» (I том, 101-бет). ҚУЛ. Ушбу атама М. Қошғарийнинг «Девон»ида дарёга келиб қўшиладиган сой, ирмоқ маъносида иш- латилган. «Бобирнома»да сой, дарё водийси маъносида жуда кўп жойда келади. В. В. Радлов луғатида бу сўз- нинг «пасттекислик, водий, дарё ўзани» маъносида қўлланилиши таъкидлаб ўтилган (Бу ҳақда қаранг: С. Қораев. Географик номлар маъносини биласизми? Т., 1970, 159— 160-бетлар). «Қўл» компонентидаи таркиб топган жой номлари республикамизда, хусусан Самар- қанд областининг тоғли районларида кўп учрайди. Топонимист Т. Раҳтовнинг маълумотларига қараганда, бу территорияда Тепақўл, Сариқўл, Эгриқўл, Бўриқўл, Қоранғиқўл деб пом олган жойлар бор. ҚАШҚА. Қашқа компоиентли топоиимлар фақат Узбекистондагина эмас, Урта Осиёнинг бошқа районла- рида, шунингдек Қозоғистон, Урал, Қавказ, Сибирь ва бошқа жойларда ҳам мавжуд. Тилшунос С. Қораев- нинг ёзишича, топонимлар таркибида қўлланган қашқа сўзи бир неча маъноларда, масалан, тепа, балапдлик, дўнглик маъносида; Қашқақум (қумли тепа, қуми бор дўиглик), Қенжабойқашқа (Кенжабойнинг тепаси, дўн- ги); гидронимлар таркибида «тиниқ», «тоза» маъноси- да, Қашқасув, Қашқабулоқ; уруғ номи маъносида (Бешқашқа, Еттиқашқа) келади. ТУЗ — бу қадимги термин кўпгина туркий тилларда мавжуд бўлиб, «тскислик», «дала» маъноларида қўлла- нилади. М. Кошғарийнинг «Девон»ида «туз — тўғри, текис нарса; туз ер — текис ер» дсб изоҳлапган (1 том, 314-бет). Ҳозирги вақтда бу сўз ўзбек тилининг ўғуз лаҳжа- сида дуз шаклида қўллаинлади ва қайд этилганидек, «текислик», «яланг жой» маъносида ишлатилади. Ада- бий тилимизда эса ушбу атама дала-туз жуфт сўзи- нинг таркибида сақланиб қолган. Топонимист С. Қораев ахборотига кўра, Хоразмда Тузқир, Самарқанд облас- Download 276.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling