Тил ва жой номлари тошкент
Download 276.6 Kb. Pdf ko'rish
|
Nosirjon Oxunov. Til va joy nomlari (1988)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мазкур рисолада республикамиз топонимлари генетик жиҳатдан турли тиллар лексикасига оид сўзлар асосида
- ББК 81 4602000000— 134 ° М 351 (04) 88 88 № 287—88 Навоий номли ЎзССР Давлат кутубхонаси
©ан ҳақида суҳоат лар Н. ОХУНОВ ТИЛ ВА ЖОЙ НОМЛАРИ ТОШКЕНТ «ЎЗБЕКИСТОН» 1988 www.ziyouz.com kutubxonasi 81 0—94 Т а қ р и з ч и л а р : филология фанлари доктори Ш. Шукуров, филология фанлари кандидати О. Боэоров Охунов Н. 0—94 Тил ва жой номлари. — Т.: Узбекистон, 1988.— 23 б. — (Фан ҳақида суҳбатлар.) Мазкур рисолада республикамиз топонимлари генетик жиҳатдан турли тиллар лексикасига оид сўзлар асосида таишил топганлиги. географик номлар қандай шаклланганли- ги баён қилингаи. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Ахунов Н. Связь топонимов с язьжами. ББК 81 4602000000— 134 ° М 351 (04) 88 88 № 287—88 Навоий номли ЎзССР Давлат кутубхонаси, © «ЎЗБЕКИСТОН» нашриёти, 1988 й. www.ziyouz.com kutubxonasi Тнлнинг луғат составида мавжуд бўлган сўзлар одатда маълум бир туркумга мансуб бўлиб, ўша туркумнинг хусусиятларини ўзида акс эттиради. Узбек тили луғат составида атоқли от туркумига кирувчи сўзлар апчагипадир. Лиа шундай атоқли отга мансуб бўлгап лсксик қатламлардан бирнни топонимлар (жой номлари) ташкил этади. Топонимлар тилнинг сўз бойлиги бўлиб, ўзбек ти- лининг тарихий лексикаси ва диалекгологиясинн ўрга- нишда, қолаверса, Узбекистон территориясида яшаган халқлар ва уларнинг тиллари ўртасидаги алоқаларни, муносабатларни аниқлашда катта аҳамият касб этади. Географик номларни тўплаш ва уларни илмий жиҳат- дан ўрганиш тилшуносликнинг муҳим масалаларндан бири ҳисобланади. Жой номларини ўрганишда топоним учун асос бўлган сўзнинг тарпхий-генетик иуқтаи назардан қайси тилга мансублигини аниқлаш ва унинг маъно- лари-ни очиб бериш керак. Бинобарин, республикамиз географик номлари системасига назар ташласак, улар- нинг генетик жиҳатдан турли тиллар лексикасига оид сўзлардан ташкил топганлигининг гувоҳи бўламиз. Умумтуркий ва ўзбекча сўзлар билан бир ҳаторда бошқа тиллардан кирган ўзлашмалар орқали ҳам жой номлари шаклланганлигини кўрамиз. Маълумки, ҳар бир халқ ўз тараққиёти давомида бошқа халқлар билан иқтисодий, маданий, сиёсий ало- қада бўлади. Бундай алоқа уларнинг тилларида ҳам ўз аксини топади. Демак, халқлар контакти ўша халқ- ларнинг тиллари ўртасидаги алоқани, ҳамкорликни юзага келтирувчи асосий омнл бўлади. Дарҳақиқат, ўзбек тилининг луғат составида ўз сўз- ларимиздан ташқари, бошқа тиллардан кирган ва ўзла- шиб кетган талайгина сўзлар бор. Тилимиздаги тожикча, арабча, русча сўзлар шундай сўзлар жумласидандир. Узбек халқи билан тожик халқи қадимдан аралаш ҳолда яшаб келганлиги аён. Булар ўртасида қўни-қўш- ничйлик, қуда-андачилик алоқалари мавжуд бўлган. з www.ziyouz.com kutubxonasi Бу икки халқнинг мана шундай яқин муносабатда бўлишлари ўзбек ва тожик тилларининг ўзаро ҳамкор- лигига олиб келган. Бу алоқани тилнинг луғат соста- вида мух.им ўрин тутувчи географик номлар мисолида қам яққол кўришимиз мумкин. Дарҳақиқат, республи- камиздаги кўплаб жой номлари тожикча сўзлар билан аталган. Шаҳрисабз (кўкаламзор шах^ар), Зарафшон (зар сочувчи), Китоб (кифти об — сув юқориси), Дашти- сўхта (куйган дашт), Саричашма (булоқ боши), Боғи- боло (юқори боғ) топонимлари бунга мисол бўла олади. Урта Осиё, жумладан ҳозирги Узбекистон террито- риясида эроний тиллар группасига кирувчн қадимги сўғд тили мавжуд эди. Араблар истилосндаи кейнн сўғд тили секин-аста сиқиб чнқариладн. Бу тилнинг баъзи қолднқлари ўзбек ва тожик тиллари таркибида учрай- ди. Сўғд тили элемеитлари республикамнз жой номлари таркибида ҳам қисман сақланиб қолган. Сўғдча ном- лар қадимги даврлардаги тиллар алоқаси натижасида вужудга келган. Ҳақиқатан ҳам ўлкамнзда сўғдча диз (қалъа), митан (уй, тураржой, қишлоқ), ғар (тоғ), варғ (тўғон), жон (канал, сув), кат (шаҳар, қншлоқ) сўзларига алоқадор ҳолда яратилган географик номлар учрайди. Жиззах, Жизза, Хонжизза, Пешағар, Семитан, Урмитан, Оқжон, Навкат, Варганза кабилар фикрн- мизнинг далилндир. Булардан Жиззах, Жизза, Хон- жизза топонимлари таркибидаги жиз элементи «қалъа, истеҳком» маъносидаги сўғдча диз сўзининг фоиетик ўзгаришга учраган формасидир. Жиззах топоними ай- нан диз сўзи ҳамда кичиклик маъносини нфода қилув- чи — ак қўшимчасидан таркиб топган бўлиб, «қалъача, кичик қалъа» деган маънони билдиради. VII—VIII асрларда араб истилочилари томопндан Урта Осиёнинг босиб олиниши ва уларпинг бу ерда узоқ вақт ҳукмронлик қилиши ўзбек тилига кўпгина арабча сўзларнинг киришига.ва ўзлашиб кетишига сабаб бўлган. Арабча сўзлар жой номлари таркибида ҳам бирмунча учрайди. Биргина мисол: Фарғопа во- дийсидагн Улуғнор канали номининг иккиичи қисмидаги «нор» сўзи арабча «наҳр» (дарё) еўзининг маҳаллий аҳоли талаффузидаги кўринишидир. Ушбу атама «кат- та канал» маъносини ифода қилади. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб рус тили ва у орқали Европа халқлари тилидан ўзбек тилига бир қанча сўзлар кириб кела бошлади. Бу жараёи, айниқса, Улуғ Октябрь социалистнк революциясндан 4 www.ziyouz.com kutubxonasi сўнг янада кучайди. Русча сўзлар ўзбек тили лексика- сипинг муайян бир қисми бўлган географик номларда ҳам ўз аксини топди. Қрестьянский, Верхневолинское, Нижневолинское, Спасское (Сирдарё области), Нагор- нмй (Самарҳанд области), Красногорск, Срегенское, Ни- кольское (Тошкент области), Горский (Фарғона облас- ти) сингари топонимлар шулар жумласидандир. Тожикча, сўғдча, арабча, русча сўзлар билан атал- ган топонимлар тилимизда алоҳида бир ҳатламни ташкил этади. Бу катлам ўзга тиллардаги сўзлардаи ташкил топганлиги учун ўзлашма катлам поми бнлап юритилади. Бундан ташҳари, республикамиз топонн- миясида туркий ва ўзбекча, сўзлар, яъни ўз сўзларимиз воситасида шаклланган жуда кўплаб географик ном- лар мавжуд бўлиб, булар ўз катламга мансуб. Шунннг учун ўзлашма қатлам ҳақнда батафсилроқ фнкр юри- тишдан аввал ўз қатламга тўхтаб ўтиш мақсадга му- вофнқдир. УЗ ҚАТЛАМ. Уз қатламга умумтуркий ва ўзбекча сўзлардан вужудга келган топоннмлар киради. Узбе- кистон географик номлари системасида ўз қатламга маисуб сўзлар билан аталган топоиимлар асосий ва муҳим ўринни эгаллайди. Бу хил топонимлар ўзида ўзбек тилпиинг тарихий ҳамда ҳозирги лсксикасининг тараққиётини акс эттиради. Уз қатлам гуруҳидаги топопимлар турли даврларда яратилган бўлиб, улар асосидаги сўзлар ҳар хил қим- матга эгадир. Кўплаб жой помлари ҳозирги ўзбек тилида актив ишлатилувчи сўз ва грамматик форма- лар орқали ифода қилинган: Янгиқишлоқ, Оқтепа, Сувлиариқ, Тошлоқ, Сойбўйи, Юқориқишлоқ, Ариқ- боши, Учариқ, Каттақўрғон, Тошкўприк, Жарариқ сингари. Шупингдек, Узбекистон топонимнясида қадимги тур- кий ва эски ўзбек тилида актив қўлланилган, ҳозир эса истеъмолдап чиқиб кетган сўзлар билан аталгаи жоп номлари ҳам мавжуд. Ҳозирги ўзбек тилида учрамай- диган ёки учраса ҳам баъзи шевалардагина сақланиб қолгаи буидай сўзларни ўрганиш жой номларинипг этимологиясини аниқлаш учуи катта аҳамиятга эга. Қуйида ана шундай сўзларнинг баъзиларини бирма- бир айтиб ўтишга, шу сўзлар қўлланилган топоним- ларни мисол тариқасида келтнришга ҳаракат қиламиз. ЁЗИ — қадимги географик термин бўлиб, қадимги турк ва эски ўзбек тилида «чўл, дашт, текислик» маъ- носини ифода этган. Ҳозир истеъмолдаи чиқиб кетган Download 276.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling