Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

 
 
Крем – Crem 
(Крем – бош келишик бирликда Crem, қаратқич келишик бирликда Crem
Крем – тақсимланмаган официнал юмшоқ дори шакли бўлиб, консистенцияси 
суртмага нисбатан бироз суюқроқ бўлади. Асосан сиртдан тери касалликларини даволаш 
учун ишлатилади.
Крем асосий таъсир этувчи модда (basis), шакл берувчи индифферент моддалар ва 
сувдан иборат. Кремга рецепт қисқартирилган кўринишда, суртма ва пасталар сингари 
ёзилади. Шакл берувчи модда ва сув миқдори кўрсатилмайди. 
Мисол: 2% низорал (Nizoral, Ketokonazol) сақловчи 15 г крем. Терининг 
жарохатланган қисмига ва унинг атрофига қўйиш учун буюрилсин.


40 
Rp.: Crem Nizoral 2% - 15,0 
(Ketokonazol) 
D.S. Терининг жарохатланган қисмига 
ва унинг атрофига қўйиш учун. 
5% ли долгит (Dolgit, Ibuprofen) сақловчи 100 г крем. 4-10 см крем бўлагини терига 
қўйиб, охиста ишқалаш учун суткада 3 марта буюрилсин. 
Rp.: Crem Dolgit 5% - 100,0 
(Ibuprofen) 
D.S. 4-10 см крем бўлагини терига қўйиб, охиста 
ишқалаш учун суткада 3 марта. 
 
Гель – Gel 
(Гель – бош келишик бирликда Gel, қаратқич келишик бирликда Gel
Гель – тақсимланмаган официнал юмшоқ дори шакли. Сиртдан ишлатишга 
мўлжалланган. Тери касалликларини даволаш учун ва резорбтив таъсир олиш учун ҳам 
қўлланилади.
Гель асосий таъсир этувчи модда (basis) ва шакл берувчи индифферент модда 
(constituens) дан иборат. Суртмадан фарқи, гельда шакл берувчи желатин ёки агар-агардан 
иборат бўлади. Гельга рецепт қисқартирилган кўринишда суртма ва паста каби ёзилади. 
Шакл берувчи модда кўрсатилмайди. 
Мисол: 0,5% ли фуцис (Fusys, Fluconazole) сақловчи 30 г гель. Терининг 
шикастланган юзаси бўйлаб эҳтиёткорлик билан кунига 1 марта ишқалаб суркалсин. 
Rp.: Gel Fusys 0,5% - 30,0 
(Fluconazole) 
D.S. Терининг шикастланган юзаси бўйлаб 
эҳтиёткорлик билан кунига 1 марта 
ишқалаб суркаш учун. 
2,5% ли фастум (Fastum, Ketoprofen) сақловчи 50 г гель. 3-5 см гельни терининг 
жароҳатланган қисмига юпқа парда сифатида қўйиш учун суткада 2 марта буюрилсин. 
Rp.: Gel Fastum 2,5% - 50,0 
(Ketoprofen) 
D.S. 3-5 см гельни терининг жароҳатланган 
қисмига юпқа парда сифатида қўйиш 
учун суткада 2 марта. 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling