Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар Режа


Download 33.98 Kb.
bet4/5
Sana08.11.2023
Hajmi33.98 Kb.
#1756592
1   2   3   4   5
Bog'liq
tinchlik va insoniyatning khavfsizli

Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан содир этилади. Моддий наф кўриш ёки бошқа шахсий манфаатларга эга бўлиш жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади.
Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш жинояти.
Ушбу жиноятининг объекти Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигидир.
Объектив томондан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларга хизматга киришидан иборат. 154¹-модда 2-қисмида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларга хизматга ёлланишидан иборат.
Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан содир этилади. Моддий наф кўриш ёки бошқа шахсий манфаатларга эга бўлиш жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади.
Терроризм жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили
Терроризмнинг объекти жамоатчиликнинг жамиятда хавфсиз яшаш шарт-шароитларни таъминлаш бўйича жамоат хавфсизлиги ҳисобланади.
Терроризм туфайли одамларнинг ҳаёти ёки соғлиғига, ҳокимият ва бошқарув органларининг нормал фаолиятига, жамоат тартибига зиён етказилиши мумкин.
Объектив томондан ЎзР ЖК 155-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят давлат органлари ёки халқаро ташкилотлар томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиш мақсадида, халқаро муносабатларни, ҳудудий бирликни бузиш, давлат хавфсизлигига таҳдид солиш, қуролли можароларни келтириб чиқариш, аҳолини қўрқитиш, жамиятдаги сиёсий вазиятни беқарорлаштириш мақсадида содир этилган ҳаракатларда намоён бўлади.
Терроризм:
1) портлаш ёки ўт қўйиш;
2) ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш;
3) мол-мулкни босиб олиш ёҳуд қўлда тутиб туриш ёки шахсни гаров сифатида ушлаб туриш;
4) халқаро ҳимоя остида бўлган чет эл давлатлар ваколатхоналари ёки халқаро ташкилотларнинг хизмат, уй-жой биноларига хужум қилиш каби ҳаракатларни содир этишдан иборат бўлиши мумкин.

Download 33.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling