Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар Режа


Download 33.98 Kb.
bet5/5
Sana08.11.2023
Hajmi33.98 Kb.
#1756592
1   2   3   4   5
Bog'liq
tinchlik va insoniyatning khavfsizli

Субъектив томондан терроризм фақат тўғри қасддан содир этилиши мумкин. Субъектив томон учун жиноятнинг мақсади зарурий белги бўлиб ҳисобланади. Терроризмни содир этишдан мақсад халқаро муносабатларни чигаллаштириш, уруш чиқариш учун иғво қилиш ёки Ўзбекистон Республикасидаги вазиятни беқарорлаштиришдир.
16 ёшга тўлган, Республика фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам терроризм жиноятининг субъекти бўлиши мумкин.
Миллий, ирқий ва диний адоват қўзғатиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили
Жиноятнинг объекти миллий, ирқий ёки диний тенг ҳуқуқлилик ёхуд хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки унга эътиқод қилмаслик эркинлиги бўлади.
Жиноятнинг объектив томони қуйидагиларни:
– миллий шаън ва қадр-қимматини камситишга қаратилган ҳаракатлар;
– диний эътиқод ёки ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган ҳаракатларни содир этиш;
– миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини чеклаш ёхуд уларга афзалликлар беришни ўз ичига олади.
Миллий, ирқий ёки диний адоват кўзғатиш бошқа миллатни, ирқни ёхуд у ёки бу динга эътиқод қилувчи шахсларни қиришга оммавий даъват этиш; қирғин қилишга ошкора чақириш; у ёки бу миллат, ирқ вакилларини ҳақорат қилиш, уларни хоинликда, қўрқоқликда айблаш, камситиш каби кўринишларда бўлиши мумкин.
Субъектив томондан миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш қасддан содир этилади.
Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс ҳисобланади.
Download 33.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling