Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар Режа


Download 33.98 Kb.
bet3/5
Sana08.11.2023
Hajmi33.98 Kb.
#1756592
1   2   3   4   5
Bog'liq
tinchlik va insoniyatning khavfsizli

Геноциднинг объекти инсониятнинг яшаш ҳуқуқи ҳисобланади. шуни таъкидлаш зарурки, геноцид қайси миллий, этник, ирқий, диний гуруҳларни йўқ қилишга қаратилган бўлса, ўша гуруҳлар геноциддан жабрланувчилар ҳисобланади.
Объектив томондан жиноят миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни қириб ташлаш, шу гуруҳ аьзоларини ўлдириш, уларга оғир тан жароҳати етказиш ёки руҳий таъсир кўрсатиш, улар учун шу гуруҳ доирасида бола туғилишига йўл қўймасликка қаратилган турмуш шароитини атайлаб вужудга келтириш ва болаларни одамларнинг бир гуруҳидан бошқасига зўрлик билан бериб юбориш йўли билан тўла ёки қисман йўқ қилиш ниятида амалга ошириладиган ҳаракатларни содир этишдан иборат бўлиши мумкин. Санаб ўтилган қилмишларни бажариш тўғрисида буйруқ бериш ҳам геноцид жумласига киради.
Конвенцияда берилган шаклларининг рўйҳати қатъийдир, геноциднинг кўринишлари тўла-тўкис берилган.
Субъектив томондан геноцид тўғри қасддан содир этилади. Мақсад миллий, этник, ирқий ёки диний одамлар гуруҳини батамом ёки қисман йўқ қилишдир. Германия, Чили, Кампучия ва бошқа мамлакатлардаги фашистларга хос ваҳшиёна ишлар геноцид ҳисобланган.
Геноцид жиноятининг субъекти 18 ёшга тўлган шахсдир.
Ёлланиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили
Ёлланиш жиноятининг объекти инсоният хавфсизлигидир.
Объектив томондан жиноят тўқнашувчи (урушувчи) мамлакат фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси бўлмаган ёхуд тўқнашувчи тараф томонидан назорат қилинаётган ҳудудда доимий яшамайдиган ёки қуролли кучлар таркибида расмий мажбуриятларни бажариш учун ҳеч бир давлат томонидан ваколат берилмаган шахснинг чет давлат ҳудудида ёки тарафида қуролли тўқнашувда ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашишидан иборат.
Ёлланиш жинояти объектив томонининг қуйидаги белгилари мавжуд:
1) ёлланувчини аниқ қуролли тўқнашувда ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёллаш;
2) ёлланувчи тўқнашувчи мамлакат фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмайди, тўқнашувчи тараф назорат қилаётган ҳудудда доимий яшамайди ва қуролли кучлар таркибида расмий мажбуриятларни бажариш учун унга ҳеч бир давлат томонидан ваколат берилмаган. Фақат давлатлар ўртасидаги шартномаларга кўра бошқа давлат армиясига вақтинча хизматни ўташ учун юборилиши мумкин, лекин улар ҳарбий тўқнашувларда бевосита қатнашишлари мумкин эмас;
3) моддий наф кўриш ёки бошқа шахсий манфаатларга эга бўлиш ёлланишнинг сабаби ҳисобланади.

Download 33.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling