Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


Ҳамма қаҳ-қаҳ уриб куладн, раис ҳам


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

Ҳамма қаҳ-қаҳ уриб куладн, раис ҳам.
... Яма ўша пайкаллар, чаноқлар, пахталар... Муяс- 
сар яна ишга шўнгиб кетади... Қўллари яна чаноқлар 
устида ўйпайдн. Оқшом шафағи юзига кул тортгапп- 
да пайкалдан чиқншадн. Муяссар уйга қайтншдан ол-
www.ziyouz.com kutubxonasi


дин канал бўйига келади: сигирга ўт юлиш керак. Муяс- 
сарнинг ёнгинасида чигиртка наъмасини бошлайди. 
Оромли сукунатни чуқурлаштириб, узоқ, тинимсиз 
чириллайди. Сув юзида балиқ сакрайди. Чўлп этган 
овоз эшитилади-ю, яна сукунат қуйилиб келади. Ал- 
лақаёқдан учиб келган балиқчи қуш сувга шўнғийди. 
Шу ондаёқ қийқириб ҳавога кўтарилади. Муяссар қир- 
ғоқда ўсиб ётган барра майсаларни шарт-шурт юлишга 
тушади. Алланечук қадрдон, маст қилувчи кўкатлар 
исидан боши айланиб кетади. Сув юзи қоп-қорайиб 
қолади. Энг аввал уйғонган шошқалоқ бир юлдузча 
канал сувига шўнғийди. Гоҳ жилоларда кўмилиб ке- 
тади, гоҳ яна қайтиб чиқади.
Орқа томондан мотоциклнинг гуриллаган товуши 
эшитилади. Мотоцикл сукунатни тилка-пора қилиб 
яқинлашади-ю, унинг ёнгинасида таққа тўхтайди.
— Яна колхознинг ўтини юляпсанми?
Муяссар қайрилиб қарамасданоқ танийди. Уша — 
Шоқосим ака. У секин бошини кўтариб қарайди. Ҳи- 
собчи мотоциклининг эгаридан тушгиси келмай, бир 
оёқлаб ерга тиралиб турган бўлади. Муяссар унинг 
юзини ғира-шира қоронғида аниқ кўрмаса ҳам, қовоқ- 
лари пир-пир учиб турганини пайқайди.,
Бу одам шунақа ўзи: отдан тушса ҳам, эгардан туш- 
гиси келмайди. Бир вақтлар раис бўлган эди. Унда 
Муяссар қизалоқ эди. Бир куни сигири пахтазорга ту- 
шиб кетгани учун Қоравой тақачининг тўққиз яшар 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling