Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари
-ҳафта. Президент халқ йўлбошчиси
Download 83.41 Kb.
|
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-босқич
- 4-ҳафта. Мафкуравий иммунитет ва ғоявий курашчанлик жамиятимиз барқарор тараққиёти гаровидир 1-босқич.
3-ҳафта.
Президент халқ йўлбошчиси 1-босқич. Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида маълумот берилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади. Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади. 2-босқич. Ўзбекистоннинг энг янги тарих саҳифаларини бошлаб берган Ш.М.Мирзиёевнинг олиб бораётган сиёсати, “халқ розилиги”ни олиш, унинг ёзган асарлари борасида фикр юритилади. Ш.Мирзиёев томонидан ёзилган асарларнинг аҳамияти ҳақида гапирилиб, “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” номли китоблари бўйича талабалар билан фикр алмашилади. 3-босқич. Талаба-ёшларга довюрак фазилати ҳақида тушунча бериш. Довюраклик, қўрқмаслик, ботирлик фазилатларининг мазмун-моҳияти очиб берилади. Бадиий асарлардаги довюрак сюжетлар ҳақида фикр алмашиш. 4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб 1-босқич учун Франсуа Рабленинг “Гаргантюа ва Пантагруэл”, 2-босқич учун Стендальнинг “Қизил ва қора” асари, 3-босқич учун Ўрхан Памукнинг “Менинг отим Қирмизи”, 4-босқич учун Достоевскийнинг “Телба”, “ Жиноят ва жазо” асарлари бўйича фикрлар алмашилади. 4-ҳафта. Мафкуравий иммунитет ва ғоявий курашчанлик жамиятимиз барқарор тараққиёти гаровидир 1-босқич. Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади. Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади. 2-босқич. Иммунитет — муайян ҳимоя бўлиб, у ниманингдир олдини олишга, унга қарши курашга қаратилган бўлиши. Миллий ғоя асосидаги мафкуравий иммунитет, ҳар бир фуқаронинг соғлом эътиқод ва юксак дунёқарашга эга бўлишини тақозо этиши, мафкуравий иммунитет тизимини шакллантиришда ёт ғоялар кириб келишининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидан иборат мафкуравий профилактиканинг ўрни катта эканлиги ҳақида тарғибот қилинади. Мафкуравий иммунитетнинг муҳим шартларидан бири маърифатдир. 3-босқич. Талаба-ёшларга ор-номус фазилати ҳақида тушунча бериш. Номус – бурч ва қадр-қиммат тушунчалари билан боғлиқ бўлган ҳиссиёт эканлиги, шахснинг ўз қадр-қимматини англаб етиши, шу қадр-қимматнинг жамиятт томонидан тан олиниши ёки олинмаслигига бўладиган муносабати билан белгиланадиган туйғу эканлиги. 4-босқич (20 дақиқа). 1-босқич учун Франсуа Рабленинг “Гаргантюа ва Пантагруэл”, 2-босқич учун Стендальнинг “Қизил ва қора” асари, 3-босқич учун Ўрхан Памукнинг “Менинг отим Қирмизи”, 4-босқич учун Достоевскийнинг “Телба”, “ Жиноят ва жазо” асарлари бўйича якуний хулоса қилинади. Хориж адабиёти ва ўзбек адабиёти ўртасидаги ўхшашлик ҳамда фарқлари ҳақида фикр-мулоҳаза қилинади. Download 83.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling