3-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга бағрикенглик фазилати ҳақида тушунча бериш. Бағрикенглик (толерантлик) - ўзгаларга нисбатан меҳр-мурувватли, ғамхўр, сахий, кенг феълли бўлган, ана шундай маънавий фазилатларга эга кишиларни ифодаловчи тушунча эканлиги. Бағрикенглик ўзгаларнинг дунёқараши, диний эътиқоди, миллий ва этник хусусиятлари, анъана-маросимларига ҳурмат-эҳтиромда бўлиш, муомала-муносабатда камситиш ва таҳқирлашларга йўл қўймаслик, инсонийликни ҳамма нарсадан устун ҳисоблаб, жамоада, иш жойларида, маҳалла-кўйда бунга риоя этишни англатувчи тушунча эканлиги ҳақида фикр юритилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг 1-босқичи учун Сервантеснинг “Дон Кихот” асари, 2-босқич учун Нодар Думбадзенинг “Абадият қонуни”, 3-босқич учун Алберт Камюнинг “Бегона”, “Вабо”, 4-босқич учун А.С.Пушкиннинг “Евгений Онегин” асарлари бўйича фикр алмашилади. Китобларга якуний хулоса берилади.
МАРТ ОЙИ
1-ҳафта.
Хуш келдинг, баҳор.
1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида маълумот берилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари ” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич (20 дақиқа). Баҳорнинг байрам ва унутилмас саналарга бой эканлиги. 1 март- Бутунжаҳон фуқаролар мудофааси куни, 1 март- Гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши халқаро кураш куни, 1 март- Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ваколатхонаси очилган кун, 1 март- Ўзбекистон халқ шоири, Меҳнат қаҳрамони, таржимон Зулфия (Зулфия Исроилова, 1915-1996) таваллудининг 100 йиллиги, 2 март- Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га аъзо бўлган кун (1992)лар бўйича қисқача маълумотлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |