Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга мулойимлик фазилати ҳақида тушунча бериш


Download 83.41 Kb.
bet25/35
Sana23.10.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1717407
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

3-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга мулойимлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Мулойимлик аччиқланган вақтда ўзингни тута билиш. Мулойимлик улуғ фазилатларнинг бири эканлиги. Қахр-ғазаб вақтида ўзини босиб тинч тура олиш одамни жуда кўп хавф-хатарлардан, ёмонликлардан сақлаши мумкинлиги, мулойим, юмшоқ кўнгилли кишиларни барча яхши кўриши ва ҳурмат қилиши ҳақида гапирилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.



Март ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар

1-босқич учун:

Франсуа Рабле “Гаргантюа ва Пантагруэл”

2-босқич учун:

Стендаль “Қизил ва қора” асари

3-босқич учун:

Ўрхан Памук “Менинг отим Қирмизи”

4-босқич учун:

Достоевский “Телба”, “ Жиноят ва жазо”


2-ҳафта.


Яшариш ва янгиланиш куни бу...


1-босқич(20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабаларнинг хабардорлик даражаси аниқланади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич(20 дақиқа). 21 март – Наврўзи олам байрамининг пайдо бўлиш тарихи унинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида кенгроқ маълумот берилади. Наврўз байрамининг кўтаринки руҳда ташкиллаштирилиши ҳамда ўтказилиши учун барча талаба-ёшлар ҳам масъул эканликлари таъкидланади.
3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга довюрак фазилати ҳақида тушунча бериш. Довюраклик, қўрқмаслик, ботирлик фазилатларининг мазмун-моҳияти очиб берилади. Бадиий асарлардаги довюрак сюжетлар ҳақида фикр алмашилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб юқоридаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Ўқиганлардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.


Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling