41-расм. Конкордияли изохрон диаграмма: 1 - конкордия; 2 - дискордия; 3 - минерал ёшининг конкордантли (мувофиқ) қиймати; 4 - дискордантли экспериментал маълумотлар; 5 - минералнинг ҳосил бўлган вақти; 6 - кейинроқ содир бўлган геологик ҳодисанинг кечган вақти.
Агар минералнинг изотоп системаси кейин содир бўлган радиоген қўрғошин олиб чиқиб кетилган жараёнлар туфайли бузилган бўлса (масалан, метамор-физмда), унда экспери-ментал нуқталар конкор-диядан пастда жойлаш-ган, яъни дискордант бўлади. Бу нуқталардан ўтказилган тўғри чизиқ дискордия ёки изохрона дейилади. Дискордия-нинг конкордия билан кесишувчи устки нуқтаси минералнинг ҳосил бўлиш вақтига, пасткиси эса устама тушган жараённинг вақтига тўғри келади.
Кимёвий системанинг (яъни минерал ёки тоғ жинси) ёпилиши ушбу системанинг ҳароратига боғлиқ. Турли изотоп системалар турлича ёпилиш ҳароратига эга. Шунинг учун ҳам тоғ жинсининг турли эволюция босқичлари ҳар хил усуллар ёрдамида саналаниши мумкин.
Рубидий-стронций усули. Рубидий (Rb) минералларда калийнинг (К) ўрнини осон эгаллайди. Мусковит, биотит, амфибол ва калийли дала шпатлари сингари калийга эга бўлган минераллар Rb-Sr усули ёрдамида тоғ жинсларининг ёшини аниқлаш учун яроқли ҳисобланади. Rb-Sr усули вақт давомида 87Rb нинг радиоактив парчаланиши ва 87Sr нинг ҳосил бўлишига асосланган.
Бу усул нордон ва ўрта таркибли магматик ва метаморфик жинсларнинг ёшини ҳамда чўкинди ҳосил бўлиш жараёнлари ва диагенез вақтини аниқлашда кенг қўлланилади. Тоғ жинсларининг ёши рубидий изото-пининг (87Rb) парчаланишидан ҳосил бўлган радиоген стронцийнинг (87Sr) миқдори бўйича, бу изотоплар миқдорини норадиоген келиб чиқишга эга бўлган эталон (86Sr) миқдорига нисбатан таққослаб баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |