Тоғ жинсларининг ёшини аниқлашда радиологик усуллар
Download 93.67 Kb.
|
tog jinslarining yoshini aniqlashda
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калий-аргон усули
Самарий-неодимий усули 147Sm изотопининг радио-актив парчаланишига асос-ланган. Ёшни аниқлаш учун 147Sm/144Nd, 143Nd/144Nd (43-расм) координаталарда эволюцион диаграммадан фойдаланилади. Изотоп таҳлил натижаларини талқин қилиш Rb-Sr изохрон усулга ўхшатиб амалга оширилади. Нодир ер элементларига мансуб бўлган Sm ва Nd нинг озроқ фракцияланиши ва яримпарчаланиш даврининг катталиги бу усулни қўллашни қадимий (токембрий) ҳосилаларининг ёшини аниқлаш билан чегаралайди. Sm-Nd система устама жараёнларга бардошлилиги туфайли бу усул Ер ривожланишининг илк босқичлари учун яроқли ҳисобланади. Калий-аргон усули умуман тоғ жинслари бўйича магматизм ва седиментация ёшини ва мономинерал фракциялар (калийга эга бўлган минераллар: слюда, амфиболлар, калийли дала шпатлари) бўйича ёшни аниқлашда фойдаланилади. Ёшни аниқлашда одатда фақат 40Аг ни ажратиб олувчи 40К нинг радиоактив парчаланиш реакциясидан фойдаланилади. К-Ar усулини қўллашдаги асосий қийинчилик радиоактив парчаланишнинг асосий маҳсулоти – аргоннинг учувчанлик хоссаси билан боғлиқ бўлиб, у метаморфлашган ва нураган тоғ жинсларида ёмон сақланади. 40Аr /39Аr усули анъанавий К-Ar усулидаги каби минераллар ва ялпи намуналарнинг ёшини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин, аммо у Аr исроф бўлмайдиган ва унинг ортиқча миқдорисиз идеал ёпиқ системаларни диагностика қилиш учун кўпроқ истиқболлидир. Минерал структурасида аргоннинг ҳаракатланиши учун минерал ёпиқ бўлган ҳарорат аргон системасининг ёпилиш ҳарорати дейилади. К-Ar, Ar-Ar ёши минералнинг аргон системаси ёпилиш ҳароратидан паст ҳароратгача совиши моментидан бошланган вақтни ифодалайди. Минералларнинг Ar-Ar ёши фақат ер пўсти денудацион тарихининг бир қисминигина саналайди. Шундай қилиб, Ar-Ar ёши кўп ҳолларда эксгумация ёши дейилади. Download 93.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling