Тоғ жинсларининг ёшини аниқлашда радиологик усуллар


-расм. Рубидий-стронцийли эволюцион диаграмма


Download 93.67 Kb.
bet4/7
Sana05.05.2023
Hajmi93.67 Kb.
#1430000
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tog jinslarining yoshini aniqlashda

42-расм. Рубидий-стронцийли эволюцион диаграмма: t - ёш қиймати; а - изохронанинг қиялик бурчаги; b – дастлабки изотоп нисбат 87Sr/8fiSr.
Бу усул асосан изохрон вариантда ялпи намуналарни тад-қиқ қилишда қўллани-лади. Ёшни аниқлашда тадқиқ этилаётган объект (интрузив тана, қатлам ва ҳ.к.) учун етарли бўлган намуна-лар тўпламидан (5-7 тадан кам эмас), бирёшли, стронций-нинг бир хил изотоп таркибли ва шу билан бир вақтда Rb/Sr қиймати билан фарқланувчи маълумотлардан фойдаланилади. Агар таҳлил этилаётган намуналар тўплами изохрон моделга мос келса, унда 87Rb/86Sr 87Sr/86Sr координаталарда графикка туширилган таҳлилий материаллар (42-расм) изохрона ҳосил қилиб, чизиқли боғлиқликка бўйсунади ва у у = ах + б. туркумидаги тўғри чизиқ тенгламаси билан ифодаланади. Ёш (t) формула бўйича ҳисоблаб топилади:


t= (1/λ)In (1+tga),


бунда, λ - 87Rb парчаланиш тезлигининг константаси; a - изохронанинг қиялик бурчаги; tga – изохрона тенгламасининг бурчак коэффициентига (а) мос келади. Изохронанинг ордината билан кесишиш нуқтаси таҳлил қилинаётган намунадаги бирламчи изотоп нисбатни (87Sr/86Sr) беради. Намуналарнинг изохрон моделга мос келиши графикда нуқталарнинг тўғри чизиқ бўйлаб жойлашиши орқали назорат қилинади.
Ҳисоблаб топилган тоғ жинсининг ёши кристаллизация пайтидан ёки қандайдир метаморфик ҳодисадан кейин ўтган вақтни акс эттиради.
Денгиз карбонатларидаги 87Sr/86Sr нисбат уларнинг ёшини аниқлашда ҳам қўлланилиши мумкин.
Самарий-неодимий усули. Sm ва Nd - булар лантаноидлар гуруҳидаги кимёвий элементлардир. Улар нодир ер элементлари деб ҳам аталади.
147Sm радиоактив элемент ҳисобланади ва 147Sm = >143Nd +4He+Q парчаланиш механизми бўйича парчаланиб, 143Nd ҳосил бўлади.
Геологик намуналарда таҳлил қилинган Sm ва Nd нинг изотоп таркиби одатда изохрон диаграммада акс эттирилади (43-расм).
Sm-Nd усулидан тоғ жинсларининг метаморфизми ва минераллар кристаллизацияси жараёнларининг ёшини аниқлашда фойдаланилиши мумкин.



Download 93.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling